Александр Мочинов: "Обод" олий лигада қолса, кейинги мавсум жамоа олдига янги мақсад қўйилади"

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016, 23:18
"Бухоро" - “Обод” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Мочинов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Мухлислар томошабоп футбол гувоҳига айланишди. Маҳорат бобида анча устунрок булган бухороликлар барибир галабани расмийлаштиришди.

Учрашув соат 19:00да бошланганига қарамай биринчи бўлимда футболчилар иссиқ бўлганлиги учун чиройлит футбол намойиш эта олишмади.

Бу мавсумда олий лигада қолиш вазифасини уддалай олсак, келаси мавсумда жамоа олдига бошқача вазифа қўйилади", - дейди Мочинов.

"Обод" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia