UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди? Янгиликлар

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди?

Хабарингиз бор, аввалроқ сайтимиз орқали Александр Мочиновни Кувайтда иш бошлагани борасида хабар бергандик.

Мутахассис билан суҳбатлашиш вақтида уни янги жамоаси борасидаги ўз фикрларига қулоқ тутдик.

- Кўпчиликка маълум, 2019 йилда Кувайтнинг “Кадисия” жамоаси академиясида ишладим. Мазкур жамоа билан шартномам якунланиши арафасида менга “Ал-Наср”дан таклиф келиб тушди. Ўша клуб президенти ва директорлари билан кўришдим ва шароитлари билан танишиб чиққандим. Деярли келишувга эришгандик. Шу орада мамлакатда пандемия бошлангани туфайли барча оммавий тадбир ва мусобақалар тўхатилди. Мен эса оилам билан биргаликда тўрт ой карантинда қолиб кетдик. Шундан сўнг оилам билан Россияга қайтдим. 2021 йилнинг августига келиб Кувайтда барча мусобақаларни ўтказишга руҳсат берилди. Шу орада “Ал-Наср” менга билан алоқага чиқиб, шартнома таклиф қилди. Яқинда Кувайтга етиб келдим. Клуб билан бир йиллик шартнома имзоладим.

Ҳозирда янги жамоамда U-15 ва U-17 жамоаларида ишлаш ва таркибдаги иқтидорли болаларни U-20 ва асосий таркибга жалб қилиш ҳисобланади. Ҳозирда чемпионат тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, федерация норасмий турнир ташкил қилиб берди. Икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўртоқлик учрашувлари шаклида турнир ўтказилади. Шу тариқа, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз.

Кувайтда болалар футболига эътибор жуда катта. Ҳар бир жамоада иқтидорли болалар бор. Ҳозирги клубимда келажаги бор болалар кўпчиликни ташкил қилади. Аввалги жамоамда ҳам бор, лекин улар саноқли эди.

Маошлар борасида шуни айта оламанки, Кувайтнинг болалар футболида хориждан келган мураббийлар фаолият кўрсатади. Шуниси аниқки, улар яхшигина маош эвазига келиб, иш юритмоқда", - деди Александр Мочинов. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика