Александр Мочинов тахминича, бугун финалда ким ғалаба қозонади?
04 дек 2021 11:16
Янгиликлар
Александр Мочинов тахминича, бугун финалда ким ғалаба қозонади?
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви доирасида “Пахтакор” ҳамда “Насаф” ўзаро баҳс юритади.
Учрашувдан олдин айни вақтда Кувайтнинг "Ал Наср" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Александр Мочинов билан боғландик. Тажрибали мутахассис финалда кимнинг имконияти юқори эканини маълум қилди.
“Финал қизиқарли ўтиши табиий. “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди. Шунга қарамай, “шерлар” яна бир кубокни қўлга киритиш истаги бор. “Насаф” эса ОЧЛга йўлланма олиш учун бугун ғалаба қозониши шарт.
Назаримда, ўйинда “Насаф” ғалаба қозонса керак. Чунки бу йигитлар ОЧЛда тўп тепиш истаги юқори эканлиги боис ҳам бугун охиригача курашади. Асосий вақтда ҳаммаси ҳал бўлишини тахмин қилмоқдаман”, - дея сўзини якунлади Мочинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар