

Манбанинг таъкидлашича, Саудия Арабистони клуби президенти 25 ёшли бразилиялик футболчи билан Лондонда учрашиб, трансферни муҳокама қилган. Айни пайтда "канонирлар" билан музокаралар олиб борилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Арсенал" ҳимоячини сотиш ниятида эмас. Лондон клуби Магальяэс учун тахминий нархни айтишни ҳам хоҳламади.
Футболчи 2023/24 йилги мавсумда 3 та ўйин ўтказди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.



