Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди

Administrator
16 дек 2025, 21:27
"Банияс" клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Португалия ва Колумбия, "Насаф" ҳамда "Банияс" ҳақидаги саволларга жавоб берди.

– Нега айнан "Банияс"ни танладингиз?

– Менга "Банияс" таклиф билан чиқди. Олдимда бошқа танловлар ҳам бор эди. Бироқ, яхши танлов бўлгани учун "Банияс"ни танлашга қарор қилдим.

– Отабек Шукуров жамоага келиши сизга қанчалик ёрдам берди?

– Бу менга катта ёрдам берди. Биз терма жамоада ҳам ўйнаймиз. Умуман, ўзбек футболчисини бизнинг жамоага келиши жуда яхши. 

– "Насаф" нега Элит ОЧЛда омадсизликка учради?

– "Насаф" чемпионликни мақсад қилганди, шу сабабли Элит ОЧЛ бироз четга суриб қўйилди. Сабаб шунда. 

– Фабио Каннаваро қандай мураббий экан?

– Уни таърифлаш ҳам шарт эмас. Буни охирги ўйинларда кўрдингиз. "Олтин тўп" соҳиби, Жаҳон чемпионати ғолиби, ортиқча таърифга ҳожат йўқ. 

– Жаҳон чемпионатидаги рақибларимиз ҳақида гапирсангиз...

– Роналдуга қарши ўйнаш ҳамманинг орзуси. Колумбия ҳам кучли терма жамоа, таркибида зўр ўйинчилар бор. Менимча, кучли гуруҳга тушдик. 

– Жаҳон чемпионатида учта ўйинимиз учта шаҳарда. Бу бизга қийинчилик туғдирадими?

– Унчалик ҳам қийинчилик туғилмайди. Барча шароитлар бўлади. Гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз.


Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia