UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Olamsport: Тошкентдаги Осиё чемпионатида кучли боксчиларимиз иштирок этади, "Uzbek Tigers" жангини Самарқандда ўтказадиган бўлди ва бошқа хабарлар  1 15:18Тер Штеген "Барселона" билан янги 5 йиллик шартонма борасида келишиб олди  3 15:01Даврон Умиров: "Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди"  0 14:53Ҳафтанинг спортга оид энг ажойиб суратлари  0 14:47Равшан Элибоев: "Олмалиқ аҳлини чемпионлик билан табриклайман"  0 14:46Акром Комилов: "Гуруҳ босқичидан чиқа олмаган бўлсак ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"  3 14:16Фарҳод Абдумавлонов: "Тайёргарлик қандай бўлса, учрашув ҳам шундай ўтади"  0 13:57ОЧЛ. "Сувон Самсунг" - "Кавасаки Фронтале". Таркиблар маълум   0 13:55ОЧЛ. "Гамба Осака" - "Аделаида Юнайтед". Таркиблар маълум   0 13:52"Спорт ТВ" бугун ОЧЛ доирасидаги бир қатор ўйинларни намойиш этади  3 13:43Азар: "Роналду ва Месси даражасига етиш устида ишлаяпман"  7 13:40Биринчи лига. 6-тур ҳакамлари маълум  2 13:38Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон"  7 13:14"Интер" Симеонега маошни ўзи танлашни таклиф қилди  2 13:03Иззатбек Ғаниевнинг Баҳрайндаги илк голи ВИДЕО  2

02 авг 11:45
Янгиликлар

Афзал Азизов: "Бизни олдинда қийин баҳслар кутиб турибди"

Биринчи лига жамоалари ҳам иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлик жараёнини кучайтириб юборишган.
Шу жумладан, «Андижон»клуби ҳам ҳал қилувчи босқичга пуҳта ҳозирлик кўриш мақсадида, айни пайтда ўз қароргоҳларида мавсумга тайёрланишда давом этишмоқда. Қолаверса, бир нечта ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишмоқда. Жамоамиз сардори Афзал Азизов куни кеча “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тайёргарлик қандай кетаётгани борасида фикрларини билдирди.

- Афзал ака, иккинчи босқичга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? Шу хусусида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Биринчи босқичдаги сўнгги ўйинимиздан кейин, клуб раҳбарияти бизга 12 кунлик таътил беришди. Шундан кейин, 22 июль кунидан бошлаб, ўз қароргоҳимизда қайтадан йиғилдик ва машғулотларга киришдик. Аслида, биз тайёргарликимизни тоғли худудларда ўтказишни режа қилгандик. Бироқ, айрим сабабларга кўра, ушбу режамиз амалга ошмай қолди. Натижада, базамизда кунига икки маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Айтиш керакки, машғулотларимизнинг биринчи ҳафтасида асосан тикланишга қаратилган машқларни бажардик. Айни кунда эса ўртоқлик учрашувлари ва турли тактикалар асосида ишламоқдамиз. Чемпионатнинг иккинчи босқичи бошланишга ҳам оз қолди. Бунгача, яна бир нечта ўйинларни ташкил қилишни ўйлаб қўйганмиз.

- Тайёргарлик ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларни иккинчи босқичга янада яхшироқ тайёрлантиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўтказаётган машғулотларимиздан имени ва бошқа жамоадошларимнинг ҳам кўнгиллари тўлмоқда дейишим мумкин.

- Биринчи босқичдан сўнг, жамоани тарк этганлар ҳам борми?

- Ҳа албатта, таркибимиздан бир нечта футболчилар кетишни ихтиёр этишди. Булар Александр Лупашко ва Тимур Ҳакимовлардир. Бу ўйинчилар бизга биринчи босқичга анчагина ёрдамлари тегди. Уларнинг келгусидаги фаолиятларига омадлар тилайман.

- Айни пайтда, «Андижон» кўрикида бир нечта футболчилар ҳам бўлиб турганлиги хусусида маълумотларга эгамиз. Янги келганлар машғулотларда астойдил ишламоқдаларми?

- Ҳозирча бир нечта футболчилар кўрикда бўлишмоқда. Машғулотларда ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Уларнинг жамоада қолиш қолмаслиги, кўпроқ ўзларига боғлиқ. «Андижон»да қолишни мақсад қилан бўлсалар, машғулотларда ва ўртоқлик баҳсларида астойдил ҳаракат қилиб, мураббийлар штабига маъқул келишлари талаб этилади.

- Иккинчи босқичда «Андижон» Ғарб минтақасидан чиққан 8та жамоа қарши майдонга тушишга тўғри келади. Олдинда кутиб турган беллашувлар борасида нималарни айта оласиз?

- Дарҳақиқат, бизни олдинда бир-биридан қийин баҳслар кутаётганлиги рост. Ғарб минтақасидан ҳам кучли жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. Биз ўз олдимизга олий лигага қайтишни мақсад қилганмиз, шуни сабабли ҳам олдинда турган беллашувларда фақат ғалаба учун курашамиз. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмаслигини билиб турибмиз. Имкон қадар, беллашувларни ўз фойдамизга ўтказиб элита томон дадил одимланишни ният қилганмиз. Насиб қилса, ушбу ниятимизга мавсум охирида эришамиз.

- Кўпчиликнинг фикрича, Ғарб зонаси сизлар қатнашган Шарқ минтақасидан кучлироқ экан. Билдирилаётган бу фикрларга қўшила оласизми?

- Мен бундай ўйламаган бўлардим. Чунки, Шарқ ва Ғарб минтақаларида ҳам ўзига яраша кучли жамоалар бор. Бирорта минтақани яққол ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Қолаверса, иккинчи босқичда ким кучли эканлигини аниқлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳам олдиндан бирор гапни айтмоқчи эмасман. Ким кучлилигини олдинда турган баҳслар орқали билиб олишимиз мумкин бўлади.

- Олий лигага чиқиш учун «Маъшал», «Андижон» клубларидан ташқари, «Зарафшон» ва «Қўқон-1912»лар ҳам астойдил курашиши кутилмоқда.

- Ҳа, мен ҳам уларнинг олий лигага чиқиш учун курашишини эшитдим. Элитага чиқишни истаганлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Беллашувлар зерикларли бўлмаслиги тарафдориман. Рақобатдош жамоаларимиз сони қанча кўпайса, учрашувлар ҳам шунга яраша қизиқарли руҳда ўтади деган умиддаман. Бу клубларга ҳам иккинчи босқичда омад ёр бўлсин.

- Жамоангиз элита йўлланмасини қанчалик ҳал қилиб бўлди деб ўйлайсиз?

- Ҳаммаси ҳали олдинда. Шу сабабли ҳам биз ҳали ўзимизга юклатилган вазифани тўлиқ уддалай олмадик. Эндиликда, ҳал қилувчи босқичда тўп сурамиз. Шу босқичда вазифа қанчалик уддаланиб бораётганлиги аниқ бўлиб боради. Бунинг учун бироз  вақт кутишимизга тўғри келади.

- Жамоа мураббийлар штабига Ориф Маматказин келди. «Андижон»га бегона бўлмаган тажрибали мутахассиснинг собиқ жамоасига қайтишин фойдалими?

- «Андижон» ўз олдига фақат ва фақат элитага қайтишни ўйлаяпти. Шу сабабли ҳам раҳбарият Ориф Маматказинни жамоага таклиф қилди. Маматказин “Андижон” учун бегона эмас. Жамоадаги футболчиларни жуда яхши билади. Қолаверса, унинг катта тажрибаси ва бош мураббий Азамат Абдураимовнинг ўзаро биргаликда ишлашлари, ўйлайманки, жамоамиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Икки мутахассис қўл остида биз олдимизда турган максимум вазифани уддалай олишимизга ишончим комил.

  Иззатбек АБДУВАҲОБОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  68
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: