UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Андрей Сидоров "Қўқон-1912"га қайтди  0 13:25Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО  5 13:23Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватланг! (видео)  3 13:16“Локомотив” “Бухоро” билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО + ВИДЕО  3 13:11Мурод Бобожонов: “Бухоро” билан бўладиган ўйинга қизғин ҳозирлик кўряпмиз"  2 13:08"Нефтчи" собиқ футболчисини қайтарди  5 13:01Моуриньо ўз устозини танқид қилди  5 13:00"Динамо"нинг Тошкентдаги йиғини тугади  1 12:32ОАВ: «Реал» аввалроқ Коутиньони сотиб олишдан бош тортган»  8 12:28Омар Моманидан янги карикатура: Мбаппе учун кураш давом этади  8 12:19Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди  12 12:09«Локомотив» аргентиналик ва бельгиялик футболчи харид қилишга яқин  7 11:55Акинфеев 2006 йилдан буён давом этаётган анъанани "бузиб қўйди"   5 11:40Гвардиола: "Реал" жуда кучли бўлгани туфайли, кетма-кет икки маротаба Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди"  2 11:38Кроос жароҳат олди ва «Ман Сити»га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1

03 янв 13:39
Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Мақсадимиз – миллий футболимизга соғлом ва бақувват авлодни етказиб бериш"

2014 йилни юртимизда “Соғлом бола йили” деб номланиши барча сохалар сингари тиббиёт ходимларига ҳам катта масъулият юклайди.
Миллий футболимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда футбол шифокорларининг ўрни беқиёсдир. Бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишларни билиш мақсадида таниқли мутахассис миллий терма жамоамиз ва “Локомотив” клубининг шифокори Аброр Пирриев билан сухбат уюштирдик

Хурматли Аброр ака сиз орқали миллий терма жамоамиз ва «Локомотив» клуби жамоасини кириб келаётган янги йил билан муборакбод этамиз.

Рахмат, ўз навбатида мен ҳам барча футбол ишқибозларини, мутахассисларни миллий терма жамоамиз ва «Локомотив» клуби рахбарияти номидан қутлайман. Янги йил барчамизга янгича бахт ва омад олиб келсин. Янги йил Ўзбек футболига янгидан янги ғалабалар олиб кирсин.

Якунланиб бораётган йил хаётингизда қандай воқеалар билан мухрланиб қолди?

Бу йил шахсий хаётимдан кўра кўпрок футболдаги хаётимда хаяжонли, қувончли ва хар гал эслаганда юракни тирнаб ўтувчи онлари билан эсда қолди. Хаммамизни хаяжонда ушлаб турган ва охирги паллада омадимиз кулмаган жахон чемпионати саралаш ўйинлари, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизнинг жахон чемпионатидаги иштироклари, миллий чемпионатимиздаги муросасиз бахслар, буларнинг хамма-хаммаси тарих ва хотирамга узоқ йилларга мухрланиб қолади деб ўйлайман. Хамма қатори мен хам термамизни жахон чемпионатига чиқишини жуда-жуда хохлаган эдим. Айниқса, ўша Тошкентдаги Қатар ва Иорданияга қарши ўйинлар, пенальтилар серияси..., бу дақиқаларни унитиб бўлмайди.

Мухтарам юртбошимиз 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилганида кўнглингиздан нималар ўтди?

Барчага яхши маълумки, юртимизда соғлом ва баркамол авлодни улғайтириш учун улкан ишлар амалга ошириб келинмокда, буни биргина ёшлар спортига бўлган эьтибор орқали англаб олиш қийин эмас. Юртбошимизнинг 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилишлари ушбу қилинаётган эзгу ишларнинг мантиқий давомини белгилаб берди десам муболаға бўлмаса керак. Мухтарам Президентимизнинг сўзларини эшитар эканман, ёш авлодга берилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан тўлқинланиб кетдим. Ахир бундай эътибор ва ғамхўрлик яна қайси давлатда бор!

2014 йилни “Соғлом бола йили” деб номланиши барча сохалар сингари футбол шифокорларга ҳам масъулият юкласа керак?

Албатта, чунки бугунги кунда мамлакатимизда спортнинг кайсидир йўналиши билан шуғулланмайдиган боланинг ўзи бўлмаса керак деб ўйлайман. Спорт ушбу болакайларнинг тўғри улғайиши ва соғлиги учун асосий мезон бўлишини таьминловчи вазифа асосан спорт шифокорларининг зиммасида бўлади деб ўйлайман. Шу сабабли ушбу маьсулиятни хар он хис килиб, соғлом ва баркамол авлодни етиштириб бериш мақсадида тинмай меҳнат қилишимиз керак деб ўйлайман. Дархақиқат, 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб номланиши биз футбол шифокорларига хам яхшигина масъулият юклайди. Бу борада янги йилда тизимли равишда иш олиб боришни режалаштириб турибмиз. Футбол тиббиётини ривожлантирмай туриб, малакали футбол шифокорлари томонидан болаларимизни соғлигини керакли назоратини қилмай туриб кўзлаган натижаларимизга эришиб бўлмайди. Хуллас янги йилдан футбол мактабларидаги соха ходимларини назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида «Futbol Med» тиббий маркази томонидан ўқув семинарлар ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Футбол шифокори сифатида Республикамиздаги футбол клубларида фаолият олиб бораётган шифокорлар билан алоқалар ўрнатганмисиз ва қандай амалий ишларни амалга оширдингиз?

Биласиз хозирда профессионал футбол клубларимиз қошида футбол Академиялари ва мактаблари мавжуд. Бугунги кунда футбол клубларимизда спорт тиббиёти йўналишидаги малакали шифокорлар ишламокда. Чунки футбол тиббиёти, футбол шифокорларинг малакасини ошириш ҳамда у ёш буладими ёки профессионал футболчими – уларнинг ҳар бирининг соғлигини назорат килиш бугунги кунда шахсан футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович томонидан алохида эьтиборда бўлган йўналишдир.

Бугунги кунда футбол сохасида ишлаётган шифокорларнинг деярли барчаси билан танишман ва алоқамиз бор. Чунки улар билан 1 йилда камида 2 марта Мелиева Муаззам Солиевна бошчилигидаги «Futbol Med» томонидан ташкиллаштириладиган ўқув малака курсларида кўришиб турамиз. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, ушбу Марказ бугунги футболимизнинг тиббиёт йўналишини ривожлантириш, футбол сохасида фаолият юритаётган шифокорларимизнинг малакасини ошириш ҳамда футбол сохасида ишлаётган барча инсонларни, у футболчи бўладими, мураббий бўладими ёки хакамми, барчасининг соғлигини назорат қилиш борасида қатьий режа ва стандартлар асосида ишни йўлга қўйганки, буни Ўзбек футбол тиббиётининг ютуғи деб биламан. Яқинда ушбу Марказ томонидан ўқув услубий қўлланма хам ишлаб чиқилди ва яқин орада барча клубларимизга тарқатилади. Ушбу қўлланма футболга алоқадор шифокорларимиз учун кўп саволларга жавоб бера олувчи кўмакдош бўлади деган умиддаман.

Хуллас, 2014 йил “Соғлом бола йили”да соғлом ва бақувват авлодни футболимизга етказиб бериш мақсадида яна бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштириб турибмиз.

Хайрулло ВАСИЕВ сухбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  79
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: