Абдураимов ҳамда Муртозаев "Бунёдкор"ни тарк этди

Mirjalol Normatov
11 авг 2020
Биринчи даврани "Бунёдкор" сафида ўтказган Сардор Абдураимов ҳамда Ҳумоюн Муртозаев клубни тарк этди.

Бу ҳақида олдинроқ сизларга маълумот бериб ўтгандик. Кеча "Машъал"га тегишли бўлган ушбу футболчилар "Бунёдкор" лагерини тарк этишган. Улар "қалдирғочлар" таркибида ижарада ўйнашаётганди. 

Улар иккинчи даврани "Насаф" таркибида ижарада ўтказиши кутилмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумда ҳар икки футболчи ҳам "аждарлар" сафида бўлишганди.

Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблари постини ишғол қилди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia