UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42А Серия. Златан 3-ўйинда 5-голини урди  1 01:29Акинфеев ЦСКА таркибидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 01:00АПЛ. "Бёрнли" - "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  0 00:49Англия чемпионати. "Вест Бромвич" "Брайтон" майдонида 1 очко ишлаб олди  0 00:45А Серия. Турнинг марказий учшуви старт олди (онлайн ҳисоб)  6 00:42Неймар жаҳон терма жамоасини тузди. У "Реал", "Атлетико" ва МЮ футболчисини танлаган  0 00:26РПЛ. ЦСКА "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди  0 00:07АПЛ. "Бёрнли" — "Тоттенхэм": Бошланғич таркиблар маълум!  1 00:00"Металлург" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  9 00:00Бундеслига. "Байер"нинг асосий таркиби билан танишинг  0 23:52А Серия. "Милан" — "Рома": Ибрагимович ва Чалханоглу асосий таркибда!  4 23:25"Рома" 37 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:10"Шахтёр" билан ўйинда Санчес ва Сенси "Интер"га ёрдам беролмайди  0 22:45"Қўқон-1912" - АГМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:44Моуринью "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи  0

А Серия. "Милан" ўз майдонида "Ювентус"ни "янчиб ташлади" Янгиликлар

А Серия. "Милан" ўз майдонида "Ювентус"ни "янчиб ташлади"

Теглар :  Ювентус Милан
А Сериянинг 31-тури доирасидаги "Милан" - "Ювентус" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Милан – Ювентус 4:2

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Гол: 0:1 – 47 Рабьо, 0:2 – 53 Роналду, 1:2 - 62 Ибрагимович, 2:2 - 66 Кессье, 3:2 - 67 Леао, 4:2 - 81 Ребич. 

Милан – Доннарумма, Кьер, Тео, Конти, Романьоли, Беннасер, Салемакерс (Рафаэл Леау, 60), Лукас Пакета (Чалханоглу, 46), Кессиэ, Ибрагимович (Бонавентура, 67), Ребич.

Ювентус – Шченсны, Ругани, Бонуччи, Данило, Рабьо (Матюиди, 69), Куадрадо, Пьянич (Рэмзи, 69), Бентанкур, Бернардески, Игуаин (Дуглас Коста, 69), Роналду.

Огоҳлантириш: Лукас Пакета (31), Беннасер (36), Ребич (59), Бонуччи (62), Конти (73).

Милан

Златан Ибрагимович - 62', Франк Кессье - 66', Рафаэл Леан - 67', Анте Ребич - 80'

Серия А . 31-тур

08/07/2020, 01:50

2
:
4
Тугади

Ювентус

Адриен Рабьо - 47', Криштиану Роналду - 53'

Стадион: San Siro, 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
31'  Лукас Пакета
36'  Исмаэль Беннасер
46'  Лукас Пакета (Хакан Чалханоглу)
59'  Анте Ребич
60'  Алексис Салемакерс (Рафаэл Леан)
62'  Златан Ибрагимович
66'  Франк Кессье
66'  Златан Ибрагимович
67'  Златан Ибрагимович (Джакомо Бонавентура)
67'  Рафаэл Леан
67'  Анте Ребич
73'  Андреа Конти
80'  Анте Ребич
80'  Джакомо Бонавентура
82'  Андреа Конти (Давиде Калабрия)
82'  Анте Ребич (Раде Крунич)
47'  Адриен Рабьо
53'  Криштиану Роналду
53'  Хуан Куадрадо
62'  Леонардо Бонуччи
69'  Адриен Рабьо (Блез Матюиди)
69'  Гонсало Игуаин (Дуглас Коста)
69'  Миралем Пьянич (Аарон Рэмзи)
77'  Хуан Куадрадо (Алекс Сандро)
90'  Родриго Бентанкур (Симоне Мураторе)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! "Милан" 5 дақиқада 3та гол уриб, "Юве"ни янчиб ташлаган учрашувни сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Ухлаб қолганлар ҳам бор экан, ачининг ухлагангингиз учун. Дахшатли учрашув бўлди. "Милан" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

90+5. Роналду гол урганди. Аммо у оффсайдда қолиб кетганди. Яққол оффсайд бор эди.

90+4. Бентанкурнинг ўйинга қўшилганидан қандай маъно бор экан-а?! Сарри нимани ўйлади экан?!

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААААА!! Чалханоглунинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қийинчилик билан қайтарди!

89. Эслатиб ўтамиз, "Милан" рестартдан кейин 5та ўйин ўтказди: 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилди. Мағлубият йўқ. Жамоа ғалабали одимни давом эттиришга яқин турибди. Шонли "Милан"ни ёдга соляпти бугунги йигитлар.

87. Пиоли учун ичим ачиди. Жамоани ажойиб ҳолатга келтирди у. Ёмон масаллиқ билан яхши овқат тайёрлайдиган ошпазни топганди "Милан". Лекин шундай ўйнаб турган жамоадан уни кетказиб юбориш жуда ҳам аламли бўлади.

86. Алекс Сандро ноаниқ зарба йўллади.

85. Туринликлар ҳаракат қилишяпти. Пастроқда ёзганимдек бугун "Юве"нинг ҳужумларида мантиқ йўқ.

83. "Милан" "ёрворди" десак ҳам бўлади)

81. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ребииииичччччч!! Рақиблари хатосидан кейин футболчи кучли зарбаси билан гол урди!!! Супер "Милан!! Тўхташни истамаяпти! 

80. Бугун ҳимояда яхши ўйнаган Кьер икки марта зарба қабул қилиб олганидан кейин ўйинга қайтмади. "Милан" учун 10 дақиқа оғир ўтиши мумкин.

78. ДАХШАТТТТТ!!! Бурчакдан узатилган тўпга Ругани боши билан хавфли зарба йўллади. Доннарумма қаҳрамонларча зарбани қайтарди!

77. УХХХХ!! Романьоли Кьер томон тўпни кучли тепиб юборди. Кьер иккинчи марта пешанасидан зарба қабул қилиб олди. 

76. "Милан"нинг ўйини очилиб кетди, "Юве" ҳимоясида муаммолар сезилмоқда. "Милан" ҳужумлар ёмғирини ташкил қилмоқда.

75. ЗАРБАААААААААА!!! Беннасернинг супер пасидан кейин Ребич рақиб дарвозасига зарба йўллади. Шченсни тўпни қайтарди!

73. Златан кийимларини ҳам ўзгартирмаган, кийим алмаштириш хонасига ҳам кириб кетмаган. У мураббий каби футболчиларга кўрсатмалар бериб турибди.

71. Cooling break.

67. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Леао рақиб дарвозасига осонлик билан тўп киритди. Шченсни голдаги айбни ўз бўйнига олса бўлади! Нималар бўляпти! Супер ўйин!

66. ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Кессье "Ювентус"нинг "провал" ҳимоясидан осонлик билан ўтиб кетиб, гол урди!!! Златандан ассист!

62. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Ибрагимович пенальтидан унумли фойдаланди!

62. ПЕНАЛЬТИ!!! Бонуччига сариқ!!!

61. ВАР ишга тушди. Пенальти кўриб чиқилмоқда.

59. ЗАРБА! Теонинг қанотдан узатган тўпига Ребич боши билан зарба берди. Тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди.

57. Игуаиннинг зарбасини Кьер қайтарди. "Милан" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, натижада Чалханоглу қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Бонуччига тегиб, Шченсни қўлига бориб тушди.

56. "Милан"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми оффсайд сабабли тўхтади.

52. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Кьер ва Романьоли тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди ва натижада тўп Роналдуга бориб тушди. Қўпол хатони Кришти кечирмади!

50. "Юве" яна бир ҳужум уюштиришга тайёрланаётганди. Аммо Рабьо қоида бузди.

47. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Рабьонинг бир ўзи "Милан"нинг бутун бир ҳимоясидан ўзиб кетиб, чиройли гол урди!

46. Иккинчи бўлиш бошланди!

- "Сан Сиро"га қайтамиз. Чалханоглу ўйинга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

Биринчи тайм якунланди.

45+3. ГОЛ! ЙЎҚ! Ибранинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

45+2. ЗАРБАААААААА!! Игуаиннинг зарбасини Доннарумма ушлаб олди!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Қойил! Роналду Кьерни алдаб ўтмоқчи эди. Симон тўпни совуққонлик билан олиб қўйди.

44. "Ювентус"нинг тезкор ҳужуми самара бермади. Умуман олганда туринликлар ҳужумларида мантиқ кўринмаяпти.

42. Пьянич яна бир бор бурчакдан Роналду томон тўпни узатди. Криш зарба бера олмади.

39. Пьянич бурчакдан тўп узатганди, Бонуччи боши билан зарба берди. Бунгача Роналду қоидани бузгани учун фол белгиланди.

38. ЗАРБАААААААА!!! Данилонинг кучли зарбасини Кьер боши билан қайтарди.

36. Пьяничга қарши жуда қўпол ўйнагани учун Беннасер огоҳлантирилди.

35. Златан тўпни фақатгина олдинга ташламоқда. Бироқ баъзи пайтларда бу ўзини оқламаяпти.

32. УХХХХХ!! Бу ерда пенальти бўлиши мумкин эди. Жаримадан узатилган тўпга Роналду бошини, Златан оёғини ташлади. Яхшики, жароҳатлар ҳам бўлмади.

32. "Ювентус"да яна бир стандарт.

Ўтган 30 дақиқа мобайнида чеккада тамаки чекиб турган мураббийнинг жамоаси бирор марта аниқ зарба йўлламабди. "Милан"да эса 3та аниқ зарба бор.

27. Cooling Break

25. ЗАРБАААААААА!!! Златан-Тео-Златан комбинациясидан кейин Ибранинг зарбасини Шченсни ушлаб олди. Бугун "Милан" иштиёқ юқори.

23. ЗАРБАААААА!!! Пьянич йиқилиб тушди ва пасни ўтказиб юборди. Ибрагимовичнинг зарбаси рақибга тегиб, кучини йўқотди ва Шченсни учун тўпни ушлаб олиш осонлашди.

22. Ўтган дақиқалар давомида икки жамоанинг марказий ярим ҳимоячилари - Пьянич ҳамда Салемакерс яхши ўйин кўрсатмоқда.

20. Пьяничнинг жаримадан узатган тўпини Ибрагимович боши билан қайтариб юборди.

17. "Милан" тезкор ҳужумга ўтиб кетди. Кессьенинг Ибрагимович томон узатган тўпини Ругани қайтариб юборди.

14. Бу сафар Рабьонинг зарбаси ноаниқ кетди.

13. ЗАРБАААААААААА!!! Роналду Контини алдаб ўтиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

12. Пьяничнинг узун паси Бернардескидан ўтиб кетиб, Доннарумма томон кетиб қолди.

10. УХХХХХХХХХ!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди. Бернардескининг жаримадан узатган тўпига Бонуччи боши билан зарба беришга бироз кечикди.

8. Учрашувдаги илк зарба Салемакерс томонидан берилди. Унинг кучсиз зарбасини Шченсни ушлаб олди.

5. "Ювентус" ҳужумга ўтаётганди, бироқ Бернардески ҳужумда фол ишлатди.

3. "Милан" чиройли комбинация билан, ажойиб паслар билан рақиб жарима майдончаси ёнигача келди. Бироқ Беннасернинг Тео томон узатган паси майдондан ташқарига чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар сокин куй остида майдонга тушиб келишди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика