UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Реал" Хамесни "Атлетико"га 10-15 миллион евро эвазига сотиши мумкин  1 17:28Ўруновнинг трансферидан ўзбек клублари қанча ишлайди, Аҳмедовдан йўқотилган пуллар  9 17:13"Вест Хэм" хавбеки Антонио - АПЛнинг июль ойидаги энг яхши ўйинчиси. У 7та ўйинда 8та гол урди  1 16:50Хазензюттль - АПЛнинг июль ойидаги энг яхши мураббийи  1 16:27Остон Ўруновнинг "Спартак"даги илк машғулотлари ва интервью (фото+видео)  34 16:08Olamsport: Исроил Мадримовнинг режалари ўзгарди, Хамзатр ҳар ҳафта октагонга чиқмоқчи ва бошқа хабарлар  0 15:59"Манчестер Юнайтед" Теллес учун курашга қўшилди  1 15:37Қатар клуби Сильва билан шартнома имзоламоқчи  3 15:18Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган"  36 15:02Ўрунов “Спартак”даги олтинчи ўзбекистонлик  10 14:57Англияда футболчиларнинг уйларини тунашмоқда. Артета эса хавфсизликнинг йўлини топди  3 14:33"Уфа" раҳбари Ўруновнинг трансферини баҳолади  21 14:16Остон Ўруновнинг "Спартак" сафида нечинчи рақам остида ўйнаши маълум  24 14:00"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади  21 13:51Остон Ўруновнинг янги "уйи" - "Откритие Арена"га фотосаёҳат  15

А Серия. "Милан" ўз майдонида "Ювентус"ни "янчиб ташлади" Янгиликлар

А Серия. "Милан" ўз майдонида "Ювентус"ни "янчиб ташлади"

Теглар :  Ювентус Милан
А Сериянинг 31-тури доирасидаги "Милан" - "Ювентус" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Милан – Ювентус 4:2

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Гол: 0:1 – 47 Рабьо, 0:2 – 53 Роналду, 1:2 - 62 Ибрагимович, 2:2 - 66 Кессье, 3:2 - 67 Леао, 4:2 - 81 Ребич. 

Милан – Доннарумма, Кьер, Тео, Конти, Романьоли, Беннасер, Салемакерс (Рафаэл Леау, 60), Лукас Пакета (Чалханоглу, 46), Кессиэ, Ибрагимович (Бонавентура, 67), Ребич.

Ювентус – Шченсны, Ругани, Бонуччи, Данило, Рабьо (Матюиди, 69), Куадрадо, Пьянич (Рэмзи, 69), Бентанкур, Бернардески, Игуаин (Дуглас Коста, 69), Роналду.

Огоҳлантириш: Лукас Пакета (31), Беннасер (36), Ребич (59), Бонуччи (62), Конти (73).

Милан

Златан Ибрагимович - 62', Франк Кессье - 66', Рафаэл Леан - 67', Анте Ребич - 80'

Серия А . 31-тур

08/07/2020, 00:50

2
:
4
Тугади

Ювентус

Адриен Рабьо - 47', Криштиану Роналду - 53'

Стадион: San Siro, 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
31'  Лукас Пакета
36'  Исмаэль Беннасер
46'  Лукас Пакета (Хакан Чалханоглу)
59'  Анте Ребич
60'  Алексис Салемакерс (Рафаэл Леан)
62'  Златан Ибрагимович
66'  Франк Кессье
66'  Златан Ибрагимович
67'  Златан Ибрагимович (Джакомо Бонавентура)
67'  Рафаэл Леан
67'  Анте Ребич
73'  Андреа Конти
80'  Анте Ребич
80'  Джакомо Бонавентура
82'  Андреа Конти (Давиде Калабрия)
82'  Анте Ребич (Раде Крунич)
47'  Адриен Рабьо
53'  Криштиану Роналду
53'  Хуан Куадрадо
62'  Леонардо Бонуччи
69'  Адриен Рабьо (Блез Матюиди)
69'  Гонсало Игуаин (Дуглас Коста)
69'  Миралем Пьянич (Аарон Рэмзи)
77'  Хуан Куадрадо (Алекс Сандро)
90'  Родриго Бентанкур (Симоне Мураторе)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! "Милан" 5 дақиқада 3та гол уриб, "Юве"ни янчиб ташлаган учрашувни сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Ухлаб қолганлар ҳам бор экан, ачининг ухлагангингиз учун. Дахшатли учрашув бўлди. "Милан" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

90+5. Роналду гол урганди. Аммо у оффсайдда қолиб кетганди. Яққол оффсайд бор эди.

90+4. Бентанкурнинг ўйинга қўшилганидан қандай маъно бор экан-а?! Сарри нимани ўйлади экан?!

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААААА!! Чалханоглунинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қийинчилик билан қайтарди!

89. Эслатиб ўтамиз, "Милан" рестартдан кейин 5та ўйин ўтказди: 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилди. Мағлубият йўқ. Жамоа ғалабали одимни давом эттиришга яқин турибди. Шонли "Милан"ни ёдга соляпти бугунги йигитлар.

87. Пиоли учун ичим ачиди. Жамоани ажойиб ҳолатга келтирди у. Ёмон масаллиқ билан яхши овқат тайёрлайдиган ошпазни топганди "Милан". Лекин шундай ўйнаб турган жамоадан уни кетказиб юбориш жуда ҳам аламли бўлади.

86. Алекс Сандро ноаниқ зарба йўллади.

85. Туринликлар ҳаракат қилишяпти. Пастроқда ёзганимдек бугун "Юве"нинг ҳужумларида мантиқ йўқ.

83. "Милан" "ёрворди" десак ҳам бўлади)

81. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ребииииичччччч!! Рақиблари хатосидан кейин футболчи кучли зарбаси билан гол урди!!! Супер "Милан!! Тўхташни истамаяпти! 

80. Бугун ҳимояда яхши ўйнаган Кьер икки марта зарба қабул қилиб олганидан кейин ўйинга қайтмади. "Милан" учун 10 дақиқа оғир ўтиши мумкин.

78. ДАХШАТТТТТ!!! Бурчакдан узатилган тўпга Ругани боши билан хавфли зарба йўллади. Доннарумма қаҳрамонларча зарбани қайтарди!

77. УХХХХ!! Романьоли Кьер томон тўпни кучли тепиб юборди. Кьер иккинчи марта пешанасидан зарба қабул қилиб олди. 

76. "Милан"нинг ўйини очилиб кетди, "Юве" ҳимоясида муаммолар сезилмоқда. "Милан" ҳужумлар ёмғирини ташкил қилмоқда.

75. ЗАРБАААААААААА!!! Беннасернинг супер пасидан кейин Ребич рақиб дарвозасига зарба йўллади. Шченсни тўпни қайтарди!

73. Златан кийимларини ҳам ўзгартирмаган, кийим алмаштириш хонасига ҳам кириб кетмаган. У мураббий каби футболчиларга кўрсатмалар бериб турибди.

71. Cooling break.

67. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Леао рақиб дарвозасига осонлик билан тўп киритди. Шченсни голдаги айбни ўз бўйнига олса бўлади! Нималар бўляпти! Супер ўйин!

66. ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Кессье "Ювентус"нинг "провал" ҳимоясидан осонлик билан ўтиб кетиб, гол урди!!! Златандан ассист!

62. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Ибрагимович пенальтидан унумли фойдаланди!

62. ПЕНАЛЬТИ!!! Бонуччига сариқ!!!

61. ВАР ишга тушди. Пенальти кўриб чиқилмоқда.

59. ЗАРБА! Теонинг қанотдан узатган тўпига Ребич боши билан зарба берди. Тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди.

57. Игуаиннинг зарбасини Кьер қайтарди. "Милан" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, натижада Чалханоглу қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Бонуччига тегиб, Шченсни қўлига бориб тушди.

56. "Милан"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми оффсайд сабабли тўхтади.

52. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Кьер ва Романьоли тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди ва натижада тўп Роналдуга бориб тушди. Қўпол хатони Кришти кечирмади!

50. "Юве" яна бир ҳужум уюштиришга тайёрланаётганди. Аммо Рабьо қоида бузди.

47. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Рабьонинг бир ўзи "Милан"нинг бутун бир ҳимоясидан ўзиб кетиб, чиройли гол урди!

46. Иккинчи бўлиш бошланди!

- "Сан Сиро"га қайтамиз. Чалханоглу ўйинга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

Биринчи тайм якунланди.

45+3. ГОЛ! ЙЎҚ! Ибранинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

45+2. ЗАРБАААААААА!! Игуаиннинг зарбасини Доннарумма ушлаб олди!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Қойил! Роналду Кьерни алдаб ўтмоқчи эди. Симон тўпни совуққонлик билан олиб қўйди.

44. "Ювентус"нинг тезкор ҳужуми самара бермади. Умуман олганда туринликлар ҳужумларида мантиқ кўринмаяпти.

42. Пьянич яна бир бор бурчакдан Роналду томон тўпни узатди. Криш зарба бера олмади.

39. Пьянич бурчакдан тўп узатганди, Бонуччи боши билан зарба берди. Бунгача Роналду қоидани бузгани учун фол белгиланди.

38. ЗАРБАААААААА!!! Данилонинг кучли зарбасини Кьер боши билан қайтарди.

36. Пьяничга қарши жуда қўпол ўйнагани учун Беннасер огоҳлантирилди.

35. Златан тўпни фақатгина олдинга ташламоқда. Бироқ баъзи пайтларда бу ўзини оқламаяпти.

32. УХХХХХ!! Бу ерда пенальти бўлиши мумкин эди. Жаримадан узатилган тўпга Роналду бошини, Златан оёғини ташлади. Яхшики, жароҳатлар ҳам бўлмади.

32. "Ювентус"да яна бир стандарт.

Ўтган 30 дақиқа мобайнида чеккада тамаки чекиб турган мураббийнинг жамоаси бирор марта аниқ зарба йўлламабди. "Милан"да эса 3та аниқ зарба бор.

27. Cooling Break

25. ЗАРБАААААААА!!! Златан-Тео-Златан комбинациясидан кейин Ибранинг зарбасини Шченсни ушлаб олди. Бугун "Милан" иштиёқ юқори.

23. ЗАРБАААААА!!! Пьянич йиқилиб тушди ва пасни ўтказиб юборди. Ибрагимовичнинг зарбаси рақибга тегиб, кучини йўқотди ва Шченсни учун тўпни ушлаб олиш осонлашди.

22. Ўтган дақиқалар давомида икки жамоанинг марказий ярим ҳимоячилари - Пьянич ҳамда Салемакерс яхши ўйин кўрсатмоқда.

20. Пьяничнинг жаримадан узатган тўпини Ибрагимович боши билан қайтариб юборди.

17. "Милан" тезкор ҳужумга ўтиб кетди. Кессьенинг Ибрагимович томон узатган тўпини Ругани қайтариб юборди.

14. Бу сафар Рабьонинг зарбаси ноаниқ кетди.

13. ЗАРБАААААААААА!!! Роналду Контини алдаб ўтиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

12. Пьяничнинг узун паси Бернардескидан ўтиб кетиб, Доннарумма томон кетиб қолди.

10. УХХХХХХХХХ!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди. Бернардескининг жаримадан узатган тўпига Бонуччи боши билан зарба беришга бироз кечикди.

8. Учрашувдаги илк зарба Салемакерс томонидан берилди. Унинг кучсиз зарбасини Шченсни ушлаб олди.

5. "Ювентус" ҳужумга ўтаётганди, бироқ Бернардески ҳужумда фол ишлатди.

3. "Милан" чиройли комбинация билан, ажойиб паслар билан рақиб жарима майдончаси ёнигача келди. Бироқ Беннасернинг Тео томон узатган паси майдондан ташқарига чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар сокин куй остида майдонга тушиб келишди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+21   
08 июл 02:40:48
Dilmurod Sidiqov
Daxshatli kambel boʻlayatgan oʻyinni zerikarli qilish boʻyicha Xasan Durdaliyevdan master klass
+11   
08 июл 02:16:20
Shahboz León
Милааааан !!! 3:2
Forza Milan ! Qaytyapganing rost bosin
+10   
08 июл 07:23:23
Saxiy
Uzreport tv raxbarlariga bitta iltimosimiz bor, markaziy uyinlarga yaxshi saviyali xakamlarni tayinlanganidek, iltimooooooos sizlardan markaziy uyinlarga xam tajribali sharhlovchilarni quysalaringiz juda yashi ish bulardi. Xasan Turdalievga xurmat saqlagan xolda aytaman kechagi uyinni sharhlashga uning saviyasi va tajribasi tugri kemadi. Biron bir vaziyat ikki uch marta pavtor bugandan keyingina, xaaaaaa bunday bugan ekan, aaaaaa unday bugan ekan deb chaynalib utiradi. Sharhlovchi degan vaziyatga bittada aniq baxo berishi kerak xuddi Davron akaga uxshab.
+10   
08 июл 02:31:17
Shahboz León
Милааааанннн нималар киляпсан!!!
4:2
+9   
08 июл 03:14:15
tottenhamm
Nabijon Murotov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sandro bilan Danilu Yuveni onasinikiga tiqvoradi yaqinda. Bonucci lattani deb ham hammasi bowlandi, oddiy vaziyatta, qo'lini q... bomi koptoga yo'naltirip. gandbol o'ynavossanmi nima? Rugani itvachcha Rustam Ashurmatov saviyasidagi bola. Shesniyam chichvora qoldi. Hujum esa Ronalduni saviyasidamas, kop vaziyatta Ronaldu yaxwi hujumlani bowladi, Bernardeski shunchaki 0. A tak manga pox. Ronalduni personal muxlisiman, u esa 26-golini urdi.
Нечипул ютказдинг?
+9   
08 июл 02:28:56
El pistalero
Endi tamom yuve uxladi 4:2
+7   
08 июл 06:38:25
Шухрат Бекмуратов
Хакикий Милан мухлислари галаба муборак булсин админ Месси мухлисими дейман янчиб ташлаш дегани камида 3 та туп фарки дегани холис булиш керак футбол бу Месси ва роналду дегани эмас айникса А серияни иккита буюк клублари уртасидаги уйин
+7   
08 июл 05:21:34
Sardor Juraboev
Milanim yanchib yoq Qib tashadiyuuuuuuuuuu
+6   
08 июл 04:30:59
Azizbek Rustamovic
Raiden фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
latsio bilanam kelishganmi?
Qo‘yavering,o‘zini nimadir deb ovutishi kerakku.bu menimcha Ronaldu muxlisi.Yuve haqida esa xech narsa bilmaydi.Milan haqida ham.
+5   
08 июл 07:38:40
Барса 80
Ювентус ютказса админда нима айб эркак булингларе сайт ходимларидан илтимос шу Реал ва Роналдуни тинмай мактаб туринглар
+5   
08 июл 04:33:02
Azizbek Rustamovic
Restartdan keyin Milan uch g‘alaba va ikki durang qayd etmadi.balki to‘rt g‘alaba bir durang qayd etdi.to‘plar nisbati 15:5.
+5   
08 июл 02:56:50
Bruno Fernades
Xasan mazgini lazgi qivardi umuman keresiz gaplar televozordi ovozoni o'chirip quydim lekin yuventusdi yarim tarkibi tahtalar pioli yaxshi ishlepti qogani maqul milanda
+5   
08 июл 02:23:32
_Chelsea_FC
Дибала бомаса каманда пишаркан узи
+4   
08 июл 06:56:34
Temurbek Mamatov
Daxwatli Milanni sog'inganlar uchun...man senga master klass Milandan...olg'a Milan!
+4   
08 июл 03:07:25
AC Milan (1899)-ITALYA
O‘o‘o‘ Milanjonim gap yo‘q senga 2016dan beri yig‘ilgan alamlaringni ko‘rsatding, qoyil, qaytganing rost bo‘lsin. O‘yingdan qoniqdim va mazza qildim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг