2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"

Iskandarov Abdulaziz
28 дек 2025, 15:49
Кеча футзал бўйича йил якунларига бағишланган тақдирлаш FUTSAL AWARDS – 2025 маросими бўлиб ўтди.

Турли номинацияларда ғолиблар ўз совринларига эга чиқдилар. Ёшлар орасида энг ёрқин ном сифатида Абдулборий Илёсов эътироф этилди. У “Энг яхши ёш футзалчи” совринига лойиқ кўрилди. Маросимдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Аввало шу даражага чиқишимга ота-онамга, устозларимга раҳмат айтиб қоламан. Бу соврин мени янада кучлироқ бўлишимга ёрдам беради. Кейинги йила янада яхши ўйинчи бўлишга ҳаракат қиламиз. 

Очиғинини айтсам буни кутмаган эдим. Ҳиссиётлар барибир бошқача. Мухлисларни янги йил билан табриклайман, яхши тилакларни билдираман. 

Номинациядаги рақобатдошларим дўстларим, уларнинг ҳар бири совринга муносиб эди",- дейди Абдулборий Илёсов.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia