UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  4 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  5 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  7 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   7 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади Янгиликлар

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади

Жаҳон чемпионати пайтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб киришга рухсат берилмайди.

Мусобақага ташриф буюрган мухлисларга мамлакатга шахсий истеъмол қилиш учун спиртли ичимликлар олиб кириш тақиқланади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Жассим Абдулраҳим Ал Сайид:

"Махсус чоралар кўрилади. Ўйлашимча, багажда спиртли ичимликларни олиб келиш тақиқланади. Мамлакатда спиртли ичимликлар сотиладиган махсус жойлар ташкил этилади".

2022 йилги Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари Носир Ал Ҳатир шундай деди:

"Стадионларда ва белгиланган жойларда спиртли ичимликлар сотилиши ҳақида нотўғри тушунча мавжуд. Ҳаммаси одатдагидек бошқа Жаҳон чемпионатларида бўлгани каби ишлайди. Биз ҳар доим Қатарда спиртли ичимликлар маълум ҳудудларда бўлишини айтдик.

Фанфест 18:30 да бошланади. У ерда болали оилалар кўп бўлади. Шунинг учун биз уларга кун давомида алкоголсиз ҳудудларда бўлиш имкониятини бермоқчимиз. Бу вақтдан кейин мухлисларга спиртли ичимликлар истеъмоли учун шароит бўлади".

Аввалроқ Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида пиво ўйин вақтида сотилмаслиги маълум қилинганди. У ўйинлар бошланишидан уч соат олдин ва бир соат кейин сотилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика