UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Qatar Airways авиакомпаниясининг “Рома”га тўлайдиган сумма маълум  1 23:52“Барселона” ёшлари иккинчи бор ЕЧЛ ғолиби бўлишди  8 23:47“Спартак” ўз уйида “Ахмат”га ютқазди ва 3-ўринга тушиб қолди  2 23:11Иззатилла Абдуллаев: «Чиройли «камбэк» ва илк ғалаба ёқимли бўлди»  6 22:49Венгер Япония терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин  7 22:32Olamsport: Хабиб Нурмагомедов қачон UFCга қайтишини маълум қилди, Шаҳрисабзда нуфузли халқаро мусобақа якунланди  1 22:14Qatar Airways “Рома” жамоасининг титул ҳомийсига айланди+ФОТО  29 21:51Гризманн Месси сабабли фикрини ўзгартирмоқчи  14 21:30Суарес, Кариус ёхуд "Манчестер Сити" академиясида бўлганини сиз билмаган топ-5 футболчи  14 21:08"Севилья" футболчиси МЮда эмас, "Барселона"да ўйнамоқчи, бироқ...  5 20:45Ёзда Облак учун тўрт жамоа курашади  4 20:25ПРО-лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда?  13 20:25Кике Сетьен: "Иньеста "Бетис"га келақол"  2 20:09ОФК аккредитациялаш масаласига бағишланган мажлисда ЎзПФЛ вакили иштирок этди  0 19:49Месси Роналдудан ўтиб кетди  123

2017 йил футболи рақамларда Янгиликлар

2017 йил футболи рақамларда

Теглар :  ФИФА
Футбол оламида ортда қолган 2017 йилни турли рақамларда ёдга олиб ўтамиз.

Ажойиб голли рекордлар
Месси ва Роналду гегемонлигининг якун топиши
Энг қувноқ мухлислар, энг кам сонли миллат ва энг кўп миллатли жамоа


335 000 — тахминан шунча инсон Исландияда яшайди ва бу билан у Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган мамлакатлар ичида энг кичкина иштирокчи бўлиб қолди. Ундан олдин энг кам аҳоли бўйича Тринидад ва Тобаго 1,3 миллион аҳолиси билан рекорд натижа ўрнатган эди.

32 466 — Аёллар футболи бўйича Мексика чемпионатида “Гвадалахара” ва “Пачука” ўртасида бўлиб ўтган учрашувга шунча томошабин келган. Беллашувда “Гвадалахара” рақиби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу учрашув жорий асрда аёллар футболи ўйинига энг кўп томошабин ташриф буюрган 5-учрашув бўлди.

87 — Шунча йил давомида МЮ мавсум стартида қаторасига 12 учрашувда мағлуб бўлиб, кучли бешлик чемпионатлари вакиллари ичида антирекордни ўзида ушлаб турган. Ўтган йили эса А Сериясининг “Беневенто” клуби 14та мағлубияти билан рекордни янгилади. Агар дарвозабон Альберто Бриньоли 15-тур ўйини ("Милан"га қарши)нинг 90+5 дақиқасида рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилмаганида жамоа 15-ўйинда ҳам ютқазиши муқаррар эди. А Серия тарихига назар ташлар эканмиз, бор йўғи икки дарвозабон ўйиндан гол ура олган эди.

56 — Харри Кейн ҳам клуб, ҳам терма жамоа учун шунча гол урган ва 2017 йилнинг энг яхши тўпурари бўлган. Англия термасининг 24 ёшли форварди бу кўрсаткич бўйича Лионель Месси (54), Эдинсон Кавани (53), Роберт Левандовски (53) ва Криштиану Роналду (53)дан ўзиб кетди, ҳамда Месси ва Роналду гегемонлигига нуқта қўйди. Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор замонамизнинг икки энг кучлисини ортда қолдириш Давид Вильяга, “Валенсия” ва Испания термаси сафида, 2009 йил (43та гол) насиб этган эди.

49 — Шунча ўйиннинг ҳаммасида пляж футболи бўйича ғолиб бўлиш Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Жилберто Костага насиб этган. 40 ёшли мутахассис 2016 йил январь ойида жамоага бош мураббий этиб тайинланган бўлса, 2017 йилда у бразилияликларга Жаҳон Чемпионатида зафар қучишда ёрдам берди. Қизиқ жиҳати шуки, икки йилда жамоа бирор марта мағлуб бўлмади.

49 соат ва 49 дақиқа — "Бавария" шунча вақт давомида Германия кубогида биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормаган. Бу рақамни 2016/17 йилги кубок беллашувлари ярим финалида Марко Ройс баварияликлар дарвозасини ишғол этган ҳолда тўхтатган.

24 ўйин ва 13 йил мағлубиятсиз — Мисрнинг Африка миллатлар Кубогидаги мағлубиятсиз серияси шунча вақт давом этган. Бу серияга 2017 йилнинг февралида Камерун мусобақа финалида мисрликлар устидан иродали ғалабани қўлга киритган ҳолда барҳам берган. Бундай ҳолат сўнгги бор 1994 йилги финалда содир бўлган эди. Ўшанда Нигерия ўйин давомида енгилаётиб Замбияни мағлуб этган (2:1) эди.

20 йил — Англия сўнгги бор ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида (20 ёшгача) зафар қучганига шунча йил бўлган.

19 гол 13 ўйинда — 2017 йил УЕФА Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду шунча голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлган. Энг қизиғи шундаки, у бундай натижага деярли бир тақвим йили ичида эришган. Бу билан Кришти 2015 йил ўзи ўрнатган рекорд (16та гол)ни янгилади.

11 нафар турли миллат вакиллари "Гранада" асосий таркибида майдонга тушишди. Энг қизиғи, уларнинг орасида бирорта ҳам испан йўқ эди. Бунақаси испан футболи тарихида бўлмаганди. Тони Адамс мураббийликни қўлга олгач, дебют ўйинида барча позицияларда турли мамлакатлардан йиғилган футболчилар: Мексика, Франция, Исландия, Португалия, Уругвай, Нигерия, Гана, Словения, Бразилия, Украина ва Аргентина вакиллари майдонга тушганди.

Терма жамоа учун 6 ўйинда 11 гол — Саманта Керр 2017 йилда терма жамоа сафида айнан шунча гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборли жиҳати, ундан гол ўтказиб юборган жамоаларнинг ҳар бири ўз вақтида аёллар ўртасида Жаҳон Чемпионати финалчиси бўлган. Керр Австралия сафида 9 йилдан буён ўйнаб келади ва шу вақт ичида 57 ўйинда 19 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг 8тасини “Скай Блю” вакиласи 8 йилдан кўпроқ вақтда уришга эришган бўлса, кейинги 11тасини ярим йилдан камроқ вақт ичида уриб ташлади — охирги олти ўйинда. Шу тариқа, Саманта ҳамкасабаси Сара Уолш рекордини янгилади. Уолш кетма-кет беш ўйинда гол уришга муваффақ бўлганди. Керр, шунингдек, Австралия термасига ўз тарихида илк бор ФИФА рейтингида кучли тўртликка киришида ёрдам берди.

9 ўйинда кетма-кет Диего Валери майдонни голсиз тарк этмади. Бу MLSнинг мутлоқ рекорди. 2017 йилда аргентиналик чемпионатда 21та гол урди ва бир мавсум давомида ярим ҳимоячилар орасида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.

7 — Англия ва Испания термалари ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати (17 ёшгача) финалида умумий ҳисобда айнан шунча гол уришга муваффақ бўлишди. Шу тариқа улар энг яхши (энг кўп гол урилган финал) натижани такрорлашди. 1958 йилда Жаҳон Чемпионати финали Бразилия ва Швеция (5:2), 1999 йил Конфедерациялар Кубоги финалида Мексика ва Бразилия (4:2), аёллар ўртасидаги аввалги Жаҳон Чемпионатида АҚШ ва Япония финал учрашувини 5:2 ҳисобида якунлашган.

4та гол — “Барселона” ЕЧЛ чорак финалида ПСЖ билан беллашувда айнан шундай фарқни йўққа чиқара олди. Якунда, икки ўйин натижасига кўра “кўк-анорранглилар” 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Барселона” тарихда биринчи бўлиб УЕФА мусобақаларида, дастлабки баҳсда бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, иккинчи ўйинда фарқни йўққа чиқара олган биринчи клуб бўлди. Ўйиннинг 88-дақиқасида ҳам испанияликлар рақиб дарвозасига 3та гол уриб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормасликлари зарур эди. Неймарнинг дубли ва Серхи Робертонинг қўшиб берилган дақиқаларда урган голи эвазига футбол тарихидаги энг машҳур “камбэк”лардан бири гувоҳи бўлган эдик.

1,5 гол — Польша термаси сафида 2017 йилдаги ўйинларда Роберт Левандовски ҳар ўйинда ўртача айнан шунча гол уришга эришган. Шу тариқа, у Жаҳон Чемпионати саралаш босқичида урилган голлар бўйича янги рекорд натижа ўрнатди (51 гол). Лева ҳисобида 48та гол бўлган Влодзимежа Любаньскини ортда қолдирди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  498
Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  159
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг