18 ёшгача бўлган терма жамоамиз БААлик тенгқурларини мағлуб этишди

Aziz Tukhtamuradov
29 май 2015, 21:11
Бугун Тошкентдаги "ЖАР" стадионида Жасур Абдураимов бошчилигидаги (U-18) терма жамоамиз БААга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Қизиқарли кечган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Терма жамоамиз ўйинни қуйидаги таркибда бошлади:
12. Умид Ҳамроев, 2. Ислом Қобулов, 3. Турсун Раҳимбердиев, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 23. Ҳушнуд Авилов, 3. Лазер Адамов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Жамшид Юсупов, 13. Санжар Қодирқулов, 15. Миржаҳон Мраҳмедов, 17. Достон Ибрагимов.


Ўзбекистон (U-18) - БАА (U-18) 3:2.
29 май. 17:00. Тошкент. "ЖАР" стадиони


Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (42), Сухроб Нуриллаев (76), Ислом Қобулов (90) - Зайид ал Амри (86), Абдулраҳмон Ашкарий (92).

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia