UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  5 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема Янгиликлар

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Суперкубоги учун баҳсда майдонга Мадриднинг икки клуби "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари тушишади.

Жамоа бошқарувини яқинда қўлга олган Лопетеги учун оғир синов, мавсум деярли бошланди. "Реал Мадрид" бош мураббийи, ўзидан аввал клубда ишлаган ҳамкасблари каби қийин танловни амалга ошириши ва юлдуз футболчилардан баъзиларини асосий таркибдан ташқарида қолдиришга мажбур. Баск танлови қандай бўлади ва у бу вазифани қанчалик уддалайди бугун биринчи синовда кўриб оламиз.

Испаниянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланмиш "Marca" мураббий қўллаши мумкин бўлган вариантларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрган. Лопетеги ярим ҳимоя ва ҳужумдаги 6 ўринга, 7 нафар номзодни қандай сиғдиради? Лопетеги учун куннинг асосий бош оғриғи шунда.

1. Каземиро захирада қолса...


Бу жуда жиддий қадам бўларди. Сабаби айнан Каземиро сўнгги йилларда энг муҳим ва таркибдан олинмайдиган футболчи ҳисобланарди. Каземиро майдон марказида балансни таъминлайди, лекин Лопетеги тўпга кўпроқ эгалик қилиш, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни хоҳлайди ва бу йўлда юқори прессингга мурожаат қилади. Шу сабабли ҳам мураббий марказда Иско, Кроос ва Модрич учлигини танлаши мумкин.

2. Асенсио захирада қолса...


"Реал Мадрид" янги мавсумда шубҳасиз Марко Асенсиодан умиди катта. Аммо, Лопетеги майдоннинг марказий қисмида зичлик юзага келтиришни исташи мумкин, бунда Бэйл ва Бензема ҳужумчи ролида бўлса, уларнинг ўртасида, орқароқда Иско ҳаракат қилади. Бундай тактика "Реал"ни тезкорликдан айиради, лекин прессинг амалга оширишда қўл келиши мумкин.

3. Бензема захирада қолса...


Лопетеги "тўққизлик"сиз ҳаракат қилиб кўриши мумкин, лекин бунинг эҳтимоли жуда кам бўлган вариантлардан бири.

4. Модрич захирада қолса...

Катта эҳтимол билан, Лука Модрич ўйинни захира ўриндиғида бошлайди, чунки у жамоага яқинда қўшилди ва машғулотларни бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Таҳминимизча, узоқ мавсум ва оғир ЖЧ дан сўнг, футболчи ҳали чарчоғи чиқмаган ва 100% тайёр эмас.

"Марса" талқинига кўра тахминий таркиблар:

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лопетеги иложи борича охиригача асосий таркибини сир тутишга ҳаракат қиляпти. Бу нарсани машғулотда Навас ва Куртуанинг алмашишидан ҳам, мураббий кўплаб футболчиларнинг олдига келиб, индииндивидуал суҳбатлар ўтказганидан ҳам сезиш мумкин.


Спортс.ру сайтидан Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Рейтинг: +28   
championat.asia
Яндекс.Метрика