Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  0 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  5 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  428 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик" News

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик"

"Шўртан" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунланганидан сўнг "оқ бўрилар" ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин томошабоп, қизиқарли тарзда кечди. Менимча, бугунги учрашув стадионга келган мухлисларга ёқди. Биз яхши ўйнадик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ баъзи вазиятларда омад бизлардан юз ўгирди. Шунга қарамай "Пахтакор"га қарши ўйинда яхши натижага эришдик. Рақиб ҳам яхши ўйнади ва бизга муаммолар туғдирди. Пенальти? Бу вақтга келиб мен захирага олингандим ва вазиятни кўра олмадим. Жамоадошларим пенальти бўлмаганини таъкидлашди. Лекин ҳакамнинг қарори бошқача бўлди. Андреев пенальтидан тўпни тўғри дарвозага йўллай олмади. Ўйин жуда юқори босим остида ўтди. Биз "Пахтакор"га катта босим ўтказдик. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Даврон Ҳошимов Сарвар Жўраевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилгани учун ўйин сўнггида ҳақли равишда майдондан четлатилди. "Шўртан"нинг иккинчи даврадаги муваффақиятлари замирида Муҳтор Қурбоновнинг хизмати ва бутун жамоанинг меҳнати ётибди деб ўйлайман. Бу меҳнатларимиз самараси бўлса керак. Кейинги ўйинларда ҳам ишқибозларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Зафар Полвонов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика