Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  228 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим” News

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим”

Ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган таниқли ҳужумчи Зафар Полвонов жорий йил клубини ўзгартиришга қарор қилди.
Эндиликда у Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Яқинда Полвонов билан кўришиб, суҳбатлашдик. Ўзининг айтишича “Олмалиқ”дан яхши хотиралар қолган.

- “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим. У ерда 3 йил ўйнадим. Мен борган пайтда жамоанинг ҳужум чизиғида рақобат кучли эди. Аслида ҳамма вақт ҳам шундай эди дейиш мумкин. Гарчи ҳар йили таркибда сезиларли ўзгариш кузатилсада, яхши жамоа йиғилади. Игорь Шквирин қўли остида ўйнаб, озми-кўпми мухлисларга янада танилдим. Мураббий қаттиққўл ва жуда талабчан. Ўзи илгари ҳужумчи бўлгани учун ҳам жамоадаги олдинги чизиқ вакилларига бу борада кўп кўрсатма берарди.

- Молиявий томондан “Олмалиқ”да муаммо бўлмаган. Ҳаттоки жарохат олиб сафдан чиққан ўйинчиларга ҳам кўнғироқ қилиб, ойлик маошини олиб кетиши ҳақида айтишарди. Шу томонига қойил қолмасдан илож йўқ. Ҳозирги кунда айрим жамоалар вада қилинган пулларни бермасдан, футболчиларда ҳадик уйғотмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар йили жамоасини ўзгартираётган ўйинчилар сони оз эмас.

- Эътибор берсангиз охирги йилларда “Олмалиқ”да сермаҳсуллик кўрсата олмадим. Кутилмаган жароҳатлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Балки қаердадир омадим келмагандир. Шунинг учун муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Клубни тарк этаётганда ҳамма билан илиқ муносбатда хайрлашдик. Бемалол айта оламанки, бу жамоада ўйнаб ҳеч қачон афсусланмайман.

- Биласиз “Шўртан”мен учун бегона эмас. Ўзим қашқадарёликман. Қолаверса илгари бу жамоада ўйнаганман. Раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашганимда, менга ишонч билдираётганини айтди. Бошқа масалалар ҳам ижобий ҳал бўлгач, шартнома тузишга қарор қилдим.

- Тўғриси, олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. Лекин энди булар ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Эътиборимни фақат “Шўртан”га қаратганман.

- Бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган “Шўртан” таркиби деярли янгитдан шакллантирилмоқда. Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар жалб этилган. Насиб қилса бу йил ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика