Latest news

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  7 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  4 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади» News

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади»

«Қизилқум» — «Машъал» жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин журналистлар саволига жавоб қайтарди.
—Бугун «Машъал» футболчилари кутганимиздек, муносиб қаршилик кўрсатди, — деди Юрий Павлович. — Стадионимиздаги майдон 10 майдан кейин идеал ҳолатга келади. Шу боис, бугун ўз тактикаларимизни кўнгилдагидек амалга ошира олмадик. Кўп вазиятларда меҳмонлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айрим ҳолатларда футболчиларимизга омад ва аниқлик етишмади. Шунга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—“Андижон”га қарши ўйиндан фарқли равишда бугун тактикамизга бироз ўзгариш киритдик. Наврўзбек Алимовни атайлаб захирада қолдирдик. У иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинини кучайтирди. Бироқ қулай вазиятда гол киритиш жамоамизга насиб этмади.

—Чемпионатда яққол кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдинда Ўзбекистон кубоги ва “Олмалиқ”қа қарши учрашувлар кутиб турибди. Барча рақибга қарши бирдек жиддий тайёргарлик кўриб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика