Latest news

14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  0 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  2 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  23 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  19 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб News

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб

Tags :  Ёшлик
Мамлакатимизда футбол, хусусан болалар футболини ривожлантириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ўтказилаётган мусобақалар ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилаётир.

Бу  Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2019 йил-“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  уюштирилган  очиқ биринчилик мобайнида ҳам исботини топди.

Мазкур мусобақада Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманлари жамоалари иштирок этди. Хусусан, ярим финалнинг дастлабки учрашувида вилоят марказининг  “Ёшлик”(мураббийи Шоҳруҳ Ёқубов) ва “Динамо”(мураббийи Илёс Хайров) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу ўйинда “Ёшлик” жамоаси   2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ярим финал баҳсида Урганч туманининг иккита жамоаси рўпара келди. Ушбу қарама-қаршиликда “Ғойбу” жамоаси(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) “Лочин”(мураббийи Шихназар Оллаберганов)ни мағлубиятга учратди, 2:1.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик”нинг ёш футболчилари “Ғойбу”лик тенгдошларини кичик, 2:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланишди. Натижада, “Ғойбу” жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоаларга учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг яхши футболчилар – Расул Солижонов(дарвозабон, “Ёшлик”), Ҳусан Эгамбердиев(ҳимоячи, “Ғойбу”), Қутлумурод Қутлумуродов(ҳужумчи, “Лочин”)лар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика