Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  2 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади News

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади

Ўзбекистон Пролигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугундан мусобақа 4-давра ўйинлари старт олади.

Якуний босқич олдидан Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 33 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Чемпионлик йўлида "темирйўлчилар"га муносиб рақобат тақдим этиб бераётган Нукуснинг "Арал" жамоаси ҳисобида эса 31 очко мавжуд.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Олимпик-MobiUz" клуби эса 29 очко жамғаришни уддалади.

Кўриб турганингиздек, етакчилар ўртасидаги фарқ катта эмас. Демакки, чемпион бўлишни мақсад қилган жамоанинг буёғига хато қилишга ҳаққи йўқ. Бу эса бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турганидан дарак беради.


Сўнгги турларда бизни қуйидаги марказий ўйинлар кутмоқда:


17-тур, 20 октябрь

"Олимпик-MobiUz" — "Арал"

19-тур, 5 ноябрь

"Олимпик MobiUz" — "Локомотив"

20-тур, 16 ноябрь

"Арал" — "Локомотив"

Қўшимча маълумот ўрнида, Пролига ғолиби ва вице-чемпионининг келгуси йилги Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши масаласи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг қуйидаги бандлари асосида тартибга солинади:

7.2. Пролига якунига кўра 1-ўринни эгаллаган футбол клуби Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

5.3. Суперлигада 12, 13, 14, 15-ўринни эгаллаган жамоалар мазкур мусобақадаги жойини сақлаб қолиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этади. Плей-офф уч босқичдан иборат бўлиб, ундаги барча учрашув фақат бир мартадан ташкил этилади:

— Биринчи босқичда Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клуб ўз майдонида 15-ўриндан жой олган клубни, 13-ўринни эгаллаган клуб эса ўз майдонида 14-ўриндан жой олган клубни қабул қилади ва ҳар икки ўйин ғолиблари Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Иккинчи босқичда биринчи босқичдаги икки ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Бунда Суперлига мавсуми якунига кўра юқорироқ ўриндан жой олган клуб рақибини ўз майдонида қабул қилади ва беллашув ғолиби Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Учинчи босқичда иккинчи босқичда мағлуб бўлган клуб Пролига мавсумини 2-ўринда якунлаган клуб майдонига ташриф буюради ва мазкур беллашув ғолиби Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика