Latest news

20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  27 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони News

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони

Бу йилги “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси-2020”(2-лига) мусобақаси пандемия сабабли қисқа фурсатда ўтказилди.

Учрашувлар марказлашган ҳолда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадиони ва Хоразм вилояти футбол маҳорати мактаби майдонида уюштирилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа “А” ва “В” гуруҳларига тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда ўзаро куч синашишди. Босқич ўйинлари якунига кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ушбу босқичда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев)нинг “Ёшлик” жамоаси ва “Ҳазорасп”(Ҳазорасп тумани) жамоаси рўпара келди. Бу ўйинда “Ёшлик” футболчилари ғалаба қозонишди, 3:2. Иккинчи ўйинда “Хоразм U-18” жамоаси “Хива т.”(Хива тумани) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳал қилувчи ўйинлар “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ташкил этилди. Хусусан, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Ҳазорасп”лик футболчилар “Хива т.” жамоасини 7:1 ҳисобида енгишди. Финалда вилоят марказининг икки жамоаси “Ёшлик” ва “Хоразм U-18” жамоалари рўпара келди. Таркибига Рўзим Аҳмедов, Маркс Қурамбоев, Жамоладдин Машарипов сингари тажрибали футболчиларни, иқтидорли ёшларни жамлаган “Ёшлик” жамоаси рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди, 8:2. Шундай қилиб, “Ёшлик” жамоаси 2020 йилги Хоразм вилояти чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу жамоанинг муваффақиятининг яна бир жиҳати шундаки, унга нафақат Хоразм воҳасида, умуман, республикамиз футбол ихлосмандларига ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши танилган Вали Султонов устозлик қилмоқда.
“Ёшлик” жамоаси футболчилари биринчилик мобайнида рақиблари дарвозасини 49 марта ишғол қилишди. Шундан, Рўзим Аҳмедов – 14 та, Жамоладдин Машарипов-8 та, Шоҳруҳ Искандаров – 5 та, Маркс Қурамбоев, Жавлон Эгамов, Шоҳруҳ Ёқубов, Сирожиддин Хўжаев – 4 тадан, Сарвар Ҳажибоев – 2 та, Низомаддин Отаниёзов, Бобур Раҳимберганов, Бахтиёр Норбоев, Менглибой Жумабоев – 1 тадан гол муаллифи бўлишди. Рўзим Аҳмедов мусобақанинг тўпурари сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими қатнашган Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ф.Эрманов сўзга чиқиб, юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, совринли ўринларни эгаллаган жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларни вилоят ҳокимлигининг кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар ҳам ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика