Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби News

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Жамоладдин Абдуллаев) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спорт турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб мусобақа ва турнирлар ташкил этилди.

Муболаға эмас, 2005 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида футзал бўйича уюштирилган СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ҳам қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.

Мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ўйинлар аввалига уч гуруҳда ташкил этилди. Гуруҳ ўйинлари ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олди.
-Маҳорат масканимизда ҳар бир қутлуғ сана ва умумхалқ байрамлари муносабати билан биринчиликлар ўтказиш йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, авваламбор тарбияланувчиларимизнинг малака ва тажрибасини оширишга қаратилган. Қолаверса, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишларини таъминлашдир. Ишончим комилки, уюштирилаётган мусобақаларимиз чоғида ниятларимизга эришяпмиз, - дейди спорт мактаби методисти Анвар Алимов.

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, тренери Илёс Хайров) жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни “Гурлан” (Гурлан тумани, тренери Қаҳрамон Сотиболдиев) жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин “Спартак” (Урганч шаҳри, тренери Маркс Қурамбоев) ва “Лочин”(Урганч тумани, тренери Шихназар Оллаберганов) жамоаларига насиб этди.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика