Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов News

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабонини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ҳимоячини аниқлаймиз.


Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Пахтакор")
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Игорь Голбан ("Навбаҳор")
Владимир Бубанья (АГМК)


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячиси дея "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу ҳимоячиси "Локо"га келганидан сўнг жамоанинг мудофаа чизиғи анча тартибга келди. "Локомотив"нинг чемпионлик шоҳсупасига чиқишида айнан Исмоиловнинг ҳимоядаги ишончли ўйини ва муҳим голларни ургани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, сўровномада чемпионат давомида барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов, мавсумнинг иккинчи қисмида порлаган Фарруҳ Сайфиев ҳам овоз тўплашга муваффақ бўлди.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Анзур Исмоилов
Толибжон Қосимов - Шерзод Аъзамов
Шаҳбоз Беғамов - Шерзод Аъзамов
Жаҳонгир Файзуллаев - Анзур Исмоилов
Зоир Турсунбоев - Фарруҳ Сайфиев  
Ниғмон Назимов - Анзур Исмоилов  
Алишер Холматов - Анзур Исмоилов  
Нозима Зарипова - Анзур Исмоилов  
Хайрулла Холиқов - Анзур Исмоилов  
Жасур Асланов - Анзур Исмоилов  
Нодирхўжа Юлдашев - Анзур Исмоилов  
Гайрат Хасбиулин - Анзур Исмоилов
Асрор Абдуназаров - Анзур Исмоилов  


Шу тариқа "Локомотив"ни чемпионлик сари етаклаган Анзур Исмоилов Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячисига айланди.

Қайд этиш керакки, Анзур Исмоилов "Локомотив"га келганидан сўнг жамоа Суперлигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Исмоилов "Локо" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

"CA" талқини бўйича Анзур Исмоилов Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика