Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман" News

Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"

"Пахтакор" ҳамда "Бухоро" ўртасида кечган (1:0) Ўзбекистон Кубоги финалини шарҳлаб борган Отабек Жўраев учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

Хўп. Ўзбекистон Кубоги 2025 финали ҳақида, эхпресс фикр:

1. "Пахтакор" учрашувдан олдин яққол фаворитдек кўринди. Аммо ўйин шуни яна кўрсатдики финалда фаворит бўлмайди. Тошкентликлар бир ярим соат давомида роса қийналиб биронта хавфли вазиятни яратишмади. Гол эса рикошет эвазига содир бўлди.

2. "Бухоро" мавсумдаги ўзининг энг зўр ўйини намойиш этди. Тағин кимга қарши — деярли Ўзбекистон термасига. Мураббийлар штаби дядя Саша бошчилигида ажойиб тайёргарлик кўрди. Футбол ҳам тактик-пактик ҳам юрак билан ўйналди. Ўйинчиларнинг кўз ёши — алоҳидаги ҳикоя.

3. Ҳакамлик, афсус, асосий планга чиқди. Арбитрларга кўп саволлар бор. Тан оламан мен ҳеч ким эмасман, аммо фикримни айтаман — 1. пеналти берган бўлардим; 2. қизил карточка кўрсатардим; 3. голни бекор қилардим. Аммо ҚК кўрсатмаганимда, бошим кетса ҳам, голни инобатга олардим.

4. ПФЛ яна бир қадам олдинга ташлади. Ўйинни ташкил этиш, аренани танлаш, трансляция, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ва ҳоказо — барчаси янги даражада. Фақат чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман.

5. Хуллас. "Пахтакор"га табрик: ҳакамлик масаласи ғалаба қозонган жамоанинг муамоси эмас. "Бухоро"га респеcтише: Хомяковликлар Ўзбекистон термасининг иккинчи таркибига қарши тенг ўйнайди. Финалда ёрқин ўйин бўлган бўлмаса-да, тўқнашув жанговор тарзда болиб ўтди.

Rating: +3   

Comments

+1   
30 oct 13:38:37
Polatbek87
Oʼtgan yili Buxoro Neftchi oʼyinida boʼlgan adolatsizlik mana endi Buxoroni oʼziga ishlatildi. Hafa boʼlish yoʼq fakt bu
+1   
30 oct 13:31:47
EURONEFTCHI
Хакам водий мухити ва финал атмосферасига тайёр эмасдек кўринди…
   
30 oct 14:40:18
Бахтиёр Ашуров
Олдин бухорони 94 рақамлий ҳимоячиси Фламарионни тепиб йиқитганида. 11 метрни ҳакам берсин эди. Ана ундан кейин Ресанга қизил кўрсатармиди. Офсайддаги голни ҳисобга олармиди. Билганини қилишсин эди. Бу бомиж башара гапируврадида!
   
30 oct 14:39:09
1994 Nurafshon
Reply to comment by Uzbekistan Paxtakor
Ман хам шу фикрдаман. Кизил бериши керак эди. Хеч ким эътироз килмасди. Башарнинг узи хам тайёр эди кизилга. Лекин голни инобатга олиш кунгил иши, интрига учун хисобга олса яхши булар эди. Галаба ширинрок булар эди.
Канака галаба Пахтакор мурабийи Камол чичиб булганди Азиз билан 50 ракамли уйинчини алмаштиргандан кейин пахта ахволи вой булганди Бухоро пахтани ёндириб копкора кул килган буларди узи нахуй керак Бизга пахта деган кора ном
   
30 oct 14:07:49
Askar nukus
Мана шунга Прокуратура аралашиб Каррупцияга карши холатни бир урганиб тергов килганда эди. Адолат опа уйгонармиди уйкудан
   
30 oct 13:10:01
Uzbekistan Paxtakor
Ман хам шу фикрдаман. Кизил бериши керак эди. Хеч ким эътироз килмасди. Башарнинг узи хам тайёр эди кизилга. Лекин голни инобатга олиш кунгил иши, интрига учун хисобга олса яхши булар эди. Галаба ширинрок булар эди.
   
30 oct 13:04:30
Umid Tursunov
Otkan yili Saudyalik hakamlar ishlagandi unda kimi yutishini ahamiyati yoq edida!!!!!!!!!!!!!
   
30 oct 12:42:05
Bois Saidxanov
Кеча шу Отабекни шархини курдим. Зур шархловчи!
   
30 oct 12:32:58
Sardorbek..
Qisqasi o'tgan yilgidaqa final endi bo'masa kerak muxlislik jamoalarni o'yini xammasi ideal edi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика