Latest news

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин” News

Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”

Ўзбекистон футболи яна бир муҳим воқеага гувоҳ бўлади — мамлакат Кубоги финалида “Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Бу ўйин нафақат мавсумнинг, балки йилнинг энг кутилган беллашувларидан бирига айланди. Кубок мусобақаси ҳар доим кутилмаган натижалар ва драматик паллалар билан ёдда қолган. Шу жиҳатдан, бу финал ҳам истисно бўлиши қийин.

Таниқли мураббий ва мутахассис Мурод Исмоилов яқинлашиб келаётган ҳал қилувчи баҳс арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

 “Аввалдан маълумки, Кубок беллашувлари кутилмаган натижаларга бой бўлади. Эртанги “Бухоро” – “Пахтакор” ўйини ҳам бу қоидадан мустасно эмас. Финалда натижа ҳақида олдиндан гапириш қийин — бу ўйинда ҳар қандай сценарий содир бўлиши мумкин. Аллоҳ кимга ғалаба насиб этса, ўша жамоа Кубок соҳиби бўлади.

“Пахтакор” жорий мавсумнинг илк қисмида ишончсиз ўйинлар кўрсатган бўлса-да, кейинчалик жамоа ўзини тиклаб олди. Ҳозирда улар нафақат Кубок, балки чемпионлик учун ҳам курашни давом эттирмоқда. Камолиддин Тожиев жамоани қайта руҳлантира олди ва бу иш жараёнида яхши натижаларга эришди. Таркиб жиҳатидан ҳам “Пахтакор”да устунлик сезилади.

“Бухоро” сафига келсак, бу жамоада яқинда мураббий алмашинуви бўлди. Янги мутахассис қисқа вақт ичида ўз фалсафасини жамоага сингдира олдими-йўқми, буни финал кўрсатади. Шуни ҳам тан олиш керакки, “Бухоро” учун финалга етиб келишнинг ўзи катта ютуқ ҳисобланади. Улар бир неча йилдан бери катта совринлар учун кураша олмаётган эди, шунинг учун бу беллашув — улар учун тарихий имконият.

Қисқаси, Кубок финалида барча нарса бўлиши мумкин. Бу ерда нафақат маҳорат, балки руҳият, жамоавий бирлик ва ишонч ҳал қилувчи аҳамият касб этади",- дейди Мурод Исмоилов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика