Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  121 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  20 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция) News

Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)

Ўзбекистон кубоги финали бошланди.

Ўзбекистон кубоги

Финал 

"Пахтакор" – "Бухоро" 1:0

29 октябрь. Андижон. "Бобур Арена". 18:30

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Тимур Тўхтасинов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Анвар Маражабов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Гол: 1:0 – 63, Ҳожимат Эркинов (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Азиз Турғунбоев (21.Башар Ресан, 72), 11.Игорь Сергеев (94.Браян Риаскос, 89), 15.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 81), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион (9.Иброҳим Ибрагимов, 81), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 18.Бобир Абдихолиқов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Умар Адҳамзода

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 10.Азизбек Амонов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 25.Фране Чиряк (6.Равшан Хайруллаев, 76), 27.Муҳаммад Йўлдошев (33.Йосип Томашевич, 76), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков (88.Доминик Бегич, 64)

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 8.Анваржон Жўраев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўмонов, 19.Билол Туплиев, 95.Нодир Аҳмаджонов.

Огоҳлантиришлар: Фране Чиряк (52), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (72), Башар Ресан (78), Иброҳим Ибрагимов (84)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+2. Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

89. "Пахтакор"да ўзгариш.

87. "Бухоро"нинг стандарт вазияти Қулматовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

86. Қулматовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ.

84. Ибрагимов рақибга тўпни ўйинга киритишга халақит бергани учун огоҳлантирилди.

81. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

80. Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ.

78. Ҳакам қарори: Ресанга сариқ карточка кўрсатилди.

77. Ҳакам ВАР мониторида эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда. Ресан майдондан четлатилиши мумкин.

76. "Бухоро"да икки ўзгариш.

75. Амоновнинг бурчак узатмаси Қулматовнинг зарбаси билан якунланди, ноаниқ.

72. Ҳамралиев қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

72. "Пахтакор"да ўзгариш.

70. Зарба! Пўлатовнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

69. "Бухоро" футболчисининг чап қанотдан узатмаси Назаровдан ўтмади.

65. Табатадзенинг зарбаси "Пахтакор" ҳимоячисидан ўтмади.

64. "Бухоро" таркибида ўзгариш.

63. ГОЛ! Эркиновнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, "Бухоро" дарвозасига бориб тушди!

60. Алижоновнинг узатмасидан сўнг жарима майдонидаги Фламарион тўпни ўзига бўйсундира олмади.


58. Зарба! Жўрабековнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси ноаниқ.

56. Эркинов ҳужумда Қулмвтовга нисбатан фол ишлатди.

Тўп назорати (%): 69-31

52. Фране Чиряк қўполлик учун огоҳлантирилди.

52. "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужумини Ҳамралиев йўққа чиқарди.

51. Саитовнинг узатмасидан сўнг Эркинов бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

49. Зарба! Фламарионнинг бурчакдан узатмасидан сўнг Абдумажидов бош билан зарба йўллади. Боймуродов тўпни эгаллади.

48. Алижоновнинг жаримадан узатмаси Икич майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси Қулматовдан қайтди.

ВАР вазиятни кўриб чиқди. Ўйин давом эттирилади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

45. Фламарион "Бухоро" жарима майдонида йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди. 

43. Зарба! "Бухоро"нинг жарима узатмаси зарба билан якунланди. Назаров тўпни эгаллади.

41. Амоновнинг жаримадан узатмаси қайтарилди.

38. Назаров босим остида тўпни қийинчилик билан тепиб юборди.

35. "Бухоро"нинг жаримадан узатмаси қийинчилик билан қайтарилди.

32. Амоновнинг зарбаси ноаниқ.

31. Амоновга нисбатан Бўриев фол ишлатди.

29. Жўрабеков рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Ҳамралиев илдамроқ ҳаракат қилди. "Бухоро" ярим ҳимоячисининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

29. "Бухоро" жарима майдонига узатилган тўпни Боймуродов эгаллади.

25. Фламарионнинг бурчак узатмасини Қулматов бартараф этди.

24. Зарба! Фламарионнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Боймуродов қайтарди.

24. Саидовнинг чап қанотдан узатмасини Икич қайтарди.

22. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Алижоновнинг жаримадан узатмасидан сўнг тўп Сергеевдан майдонни тарк этди.

Тўп назорати айни дамда (%): 70-30

18. "Пахтакор"нинг чап қанотдан узатмалари қийинчилик билан бартараф этилди.

15. Турғунбоев ҳужумда Колаковичга нисбатан фол ишлатди.

14. Жўрабеков Алижоновга нисбатан фол ишлатди.

12. Тўп ҳакамга тегди. "Пахтакор" тўпни ўйинга киритади.

11. Турғунбоевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

10. Жўрабековнинг аутдан узатмасини "Пахтакор" ҳимоячиси қайтарди.

7. Боймуродов тўпни ўйинга киритишда сирпаниб кетди.

6. Қулматов ва Эркинов оғзаки баҳслашди. Ҳакам тартибга чақирди.

5. Жўрабековнинг аутдан узатган тўпни Назаров эгаллади.

4. Назаров шеригига тўп узатишда хатога йўл қўйди.

3. "Пахтакор" фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Алижоновнинг узатмасини Амонов қайтарди.

1. Турғунбоев Йўлдошев билан тўқнашиб кетди.

1. Ўйинни "Бухоро" футболчилари бошланди.

Жамоалар майдонда саф тортди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Бухоро" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +3   

Comments

+12   
29 oct 20:12:52
Soccerland777
Qip qizil kartochka edi!
+12   
29 oct 20:12:21
AA H.A
Пахтакор мухлисиман лекин кизилни кизил диман судья хато килди
+11   
29 oct 20:12:58
Yusuf Schoyimov
Тоза кизил нима дейсизлар
+11   
29 oct 20:09:53
Shavkat Tojiaxmatov
Қизил бор.
+10   
29 oct 20:12:55
Тохир Гайибов
Кизил бериш кк 5-га.
+10   
29 oct 20:12:06
Ихтиёр
Пазор хакам пазор пахтакор 200%кизил эди бундай уйин нима кераки бор
+8   
29 oct 20:14:26
UzbekistanTeamFcc
Хакамга 2 бахо. Финалга номуносиб хакам. Пахтакор фойдасига пеналти бермади, бухоро фойдасига қизил карточка бермади.
+7   
29 oct 20:12:44
TOMJIQ_OLOT
Пазооор Пахтаой! Уят сариқ мушукчалар))
+6   
29 oct 20:13:09
Michael
200% qizil edi.
+6   
29 oct 20:13:03
ЮВЕНТУС-10
Хароми судиялар расво киляпди
+6   
29 oct 20:11:14
Mirshohid
Qizilni bergani duxi yetmadi. Ishiga noprofessionall hakam
+5   
29 oct 20:23:19
ACMILANO
Башар юз фоиз қизил олишга тайёр турган пайтида қўғирчоқ ҳакамлар сариқ бериб болани ўрадан олиб чиқишди. Ўзбек футболи ҳали бери ривожланадиганга ўхшамаяпти.
+5   
29 oct 20:11:51
TOMJIQ_OLOT
Ээээ, қойилээээ... 100 фоизлик қизил карточка эди... Нима керак, кимга кераги бор бундай футбол? Нима учун фақат "Пахтакор" фойдасига ёрдам берилаверади-а?
+5   
29 oct 20:09:33
TOMJIQ_OLOT
21-рақамли футболчига мана яна қизил карточка берилмаса энди билмадим!
+4   
29 oct 20:19:15
ACMILANO
Ҳакамлар ҳам яна эски ишини қилишяпти. Тоза қизил бор эди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика