UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  60 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Янгиликлар

"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Ўзбекистон кубоги финали якунланди.

Ўзбекистон кубоги

Финал 

"Пахтакор" – "Бухоро" 1:0

29 октябрь. Андижон. "Бобур Арена". 18:30

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Тимур Тўхтасинов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Анвар Маражабов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: 1:0 – 63, Ҳожимат Эркинов (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Азиз Турғунбоев (21.Башар Ресан, 72), 11.Игорь Сергеев (94.Браян Риаскос, 89), 15.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 81), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион (9.Иброҳим Ибрагимов, 81), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 18.Бобир Абдихолиқов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Умар Адҳамзода

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 10.Азизбек Амонов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 25.Фране Чиряк (6.Равшан Хайруллаев, 76), 27.Муҳаммад Йўлдошев (33.Йосип Томашевич, 76), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков (88.Доминик Бегич, 64)

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 8.Анваржон Жўраев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўмонов, 19.Билол Туплиев, 95.Нодир Аҳмаджонов.

Огоҳлантиришлар: Фране Чиряк (52), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (72), Башар Ресан (78), Иброҳим Ибрагимов (84), Жонатан Луис (90+19)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+19. Захирада ўтирган Жонатан Луис огоҳлантирилди.

90+13. Икки жамоа ўртасида яна жанжал юзага келди.

90+11. ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам Колаковични ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топди ва голни инобатга олмади.

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.

Гол ВАР томонидан текширилмоқда.

90+3. ГОЛ! "Бухоро" ҳисобни тенглаштирди! Стандартдан бошланган ҳужумни захирадан майдонга тушган Томашевич мукаммал якунлади, у бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

90+2. Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

89. "Пахтакор"да ўзгариш.

87. "Бухоро"нинг стандарт вазияти Қулматовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

86. Қулматовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ.

84. Ибрагимов рақибга тўпни ўйинга киритишга халақит бергани учун огоҳлантирилди.

81. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

80. Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ.

78. Ҳакам қарори: Ресанга сариқ карточка кўрсатилди.

77. Ҳакам ВАР мониторида эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда. Ресан майдондан четлатилиши мумкин.

76. "Бухоро"да икки ўзгариш.

75. Амоновнинг бурчак узатмаси Қулматовнинг зарбаси билан якунланди, ноаниқ.

72. Ҳамралиев қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

72. "Пахтакор"да ўзгариш.

70. Зарба! Пўлатовнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

69. "Бухоро" футболчисининг чап қанотдан узатмаси Назаровдан ўтмади.

65. Табатадзенинг зарбаси "Пахтакор" ҳимоячисидан ўтмади.

64. "Бухоро" таркибида ўзгариш.

63. ГОЛ! Эркиновнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, "Бухоро" дарвозасига бориб тушди!

60. Алижоновнинг узатмасидан сўнг жарима майдонидаги Фламарион тўпни ўзига бўйсундира олмади.


58. Зарба! Жўрабековнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси ноаниқ.

56. Эркинов ҳужумда Қулмвтовга нисбатан фол ишлатди.

Тўп назорати (%): 69-31

52. Фране Чиряк қўполлик учун огоҳлантирилди.

52. "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужумини Ҳамралиев йўққа чиқарди.

51. Саитовнинг узатмасидан сўнг Эркинов бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

49. Зарба! Фламарионнинг бурчакдан узатмасидан сўнг Абдумажидов бош билан зарба йўллади. Боймуродов тўпни эгаллади.

48. Алижоновнинг жаримадан узатмаси Икич майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси Қулматовдан қайтди.

ВАР вазиятни кўриб чиқди. Ўйин давом эттирилади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

45. Фламарион "Бухоро" жарима майдонида йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди. 

43. Зарба! "Бухоро"нинг жарима узатмаси зарба билан якунланди. Назаров тўпни эгаллади.

41. Амоновнинг жаримадан узатмаси қайтарилди.

38. Назаров босим остида тўпни қийинчилик билан тепиб юборди.

35. "Бухоро"нинг жаримадан узатмаси қийинчилик билан қайтарилди.

32. Амоновнинг зарбаси ноаниқ.

31. Амоновга нисбатан Бўриев фол ишлатди.

29. Жўрабеков рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Ҳамралиев илдамроқ ҳаракат қилди. "Бухоро" ярим ҳимоячисининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

29. "Бухоро" жарима майдонига узатилган тўпни Боймуродов эгаллади.

25. Фламарионнинг бурчак узатмасини Қулматов бартараф этди.

24. Зарба! Фламарионнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Боймуродов қайтарди.

24. Саидовнинг чап қанотдан узатмасини Икич қайтарди.

22. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Алижоновнинг жаримадан узатмасидан сўнг тўп Сергеевдан майдонни тарк этди.

Тўп назорати айни дамда (%): 70-30

18. "Пахтакор"нинг чап қанотдан узатмалари қийинчилик билан бартараф этилди.

15. Турғунбоев ҳужумда Колаковичга нисбатан фол ишлатди.

14. Жўрабеков Алижоновга нисбатан фол ишлатди.

12. Тўп ҳакамга тегди. "Пахтакор" тўпни ўйинга киритади.

11. Турғунбоевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

10. Жўрабековнинг аутдан узатмасини "Пахтакор" ҳимоячиси қайтарди.

7. Боймуродов тўпни ўйинга киритишда сирпаниб кетди.

6. Қулматов ва Эркинов оғзаки баҳслашди. Ҳакам тартибга чақирди.

5. Жўрабековнинг аутдан узатган тўпни Назаров эгаллади.

4. Назаров шеригига тўп узатишда хатога йўл қўйди.

3. "Пахтакор" фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Алижоновнинг узатмасини Амонов қайтарди.

1. Турғунбоев Йўлдошев билан тўқнашиб кетди.

1. Ўйинни "Бухоро" футболчилари бошланди.

Жамоалар майдонда саф тортди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Бухоро" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

+60   
29 окт 20:12:21
AA H.A
Пахтакор мухлисиман лекин кизилни кизил диман судья хато килди
+51   
29 окт 20:23:19
ACMILANO
Башар юз фоиз қизил олишга тайёр турган пайтида қўғирчоқ ҳакамлар сариқ бериб болани ўрадан олиб чиқишди. Ўзбек футболи ҳали бери ривожланадиганга ўхшамаяпти.
+47   
29 окт 20:19:15
ACMILANO
Ҳакамлар ҳам яна эски ишини қилишяпти. Тоза қизил бор эди.
+45   
29 окт 20:38:01
Bratello
Пахтакор фанатиман, лекин Гол тоза эди, 93 ракамли уйнчи топда иштирок этмаганди
+45   
29 окт 20:37:36
Bakhtiyor Akbarov
Холис мухлис сифатида айтаманки, голни ҳисоблаши керак эди. Ўйин расво бўлди.
+43   
29 окт 20:12:06
Ихтиёр
Пазор хакам пазор пахтакор 200%кизил эди бундай уйин нима кераки бор
+40   
29 окт 20:38:16
Navbahor Real
Чичиб қўйдинг УФА
+40   
29 окт 20:37:22
ACMILANO
Мана шунақа бўлади. РАСВО ФУТБОЛНИНГ АСЛ КЎРИНИШИ намоён бўлди!
+40   
29 окт 20:12:58
Yusuf Schoyimov
Тоза кизил нима дейсизлар
+40   
29 окт 20:12:52
Soccerland777
Qip qizil kartochka edi!
+39   
29 окт 20:12:44
TOMJIQ_OLOT
Пазооор Пахтаой! Уят сариқ мушукчалар))
+38   
29 окт 20:49:12
Soccerland777
Buxoro 2025 yilgi Oʻzbekiston kubogi sohibi! + ni bosilar!
+38   
29 окт 20:45:23
TOMJIQ_OLOT
Бутун стадион БУХОРО деб бақирмоқда... Мана ҳақиқат!!!
+37   
29 окт 20:40:01
Зинуp
Офсайдда турган футболчи тупга бормадику
+36   
29 окт 20:37:45
Акмалхон
Paxtakor xorom galaba muborak xozirgacha biror marta xalol chimpon xam kubog xam olmagan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика