Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?
30 oct 2025 15:16
News
Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?
Машҳур спорт шифокори Педро Руис Пироль Ямалнинг "Эл Класико"да яхши ўйнашига чов жароҳати тўсқинлик қилганини айтди.
Шифокор "El Larguero" нашрига шундай деди. Риполнинг сўзларига кўра, агар тўғри даволанмаса, бу жароҳатдан тўлиқ тикланишга бир неча ой вақт кетади.
"Очиғини айтганда, бу жароҳатни даволаш мушкул. У ўйинчининг ҳаракатланиш ва зарба бериш қобилиятини деярли 50% га камайтирадиган оғриқ билан тавсифланади, биз буни "Эл Класико"да кўрдик. Футболчи дарвоза томон зарба бермайди, унга ҳаракатланиш қийин... Бу ўйинчига ўйинларда иштирок этишга имкон берадиган, аммо унинг энг яхши ўйин кўрсатишига тўсқинлик қиладиган ва унинг ўйинини сезиларли даражада пасайтирадиган оғриқ", – деди Риполь.
26 октябрь, якшанба куни "Барселона" "Эл Класико"да "Реал"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Ямаль майдондаги энг ёмон ўйинчилардан бири бўлиб, спорт нашрлари томонидан паст баҳолар олди.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments