Latest news

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  0 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  8 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  17 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью News

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Очиғи, "Шанхай СИПГ"дан кетишингиз кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчиси эдингиз. Нима Сизни клубдан кетишга мажбур қилди?

- Футболда ҳар хил вазиятлар, ҳар хил сюрпризлар бўлади. Шу боис ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. Чиндан ҳам "Шанхай СИПГ"дан кетишим кутилмаганда содир бўлди. Бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман.

- Барибир аниқ сабабини айтмадингиз. Сизга араб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Нима учун айнан аутсайдер клубдан бўлган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғри, араб клубларидан таклифлар бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" билан шартномам борлиги учун иккала клуб келишган ҳолда бу қарорга келишди. Ҳозирги пандемия даврида бошқа мамлакатга учиб боришнинг ўзи қийин. Шу боис ҳам "Тяньцзинь Тэда"га ўтдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Шартномада жуда ҳам кўп бандлар бор. Шу боис унинг муддатини айта олмайман.

- Бу жамоада узоқ қолиб кетмайсиз деган умиддамиз... Режаларингиз қандай?

- Юқорида айтганимдек футболда олдиндан ҳеч нарсани режа қилиб бўлмайди. Чунки сиз режа қилганингиз билан ёки клуб, ёки ўзингиз хоҳламай қолишингиз мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ. Айни пайтда "Тяньцзинь Тэда"да ўйнаб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламан.

- Шанхай клубида ўтказган мавсумларингиз ҳақида умумий хулосаларингиз қандай?

- "Шанхай СИПГ" сафида 4 йил фаолият олиб бордим. Ажойиб мавсумларни ўтказдим, чиройли шаҳар, аҳил жамоа. Бу клуб билан Хитой чемпиони бўлдим, кумуш ва бронза медалларни ҳам қўлга киритдим. Клубдан фақат яхши хотиралар қолди. Барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

- Шу давр мобайнида Шанхайда бир неча мураббий қўл остида ўйнадингиз. Айнан қайси мураббий даврида мазза қилиб тўп тепдингиз?

- Бу клубга мени Андре Виллаш Боаш таклиф қилганди. Айнан шу мураббий қўл остида маза қилиб футбол ўйнаганман. Виллаш Боаш ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийларим ичида энг зўри.


Жасур Асланов суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика