Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  0 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз" News

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади, аммо қаердадир, нимадир етишмади. Шу сабаб ҳам дуранг адолатли бўлди дея оламан. 

- Рамазон ойидан кейин футболчиларнинг спорт формасида бироз тушиш сезилди. Чунки, жамоа очко йўқотяпти, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар борми?

- Биз Рамазон ойида ҳам очко йўқотдик, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ҳамма гап психологияда. Қачонки гол урсангиз, ҳаёлингизда ғалаба ҳақида ўйлашни бошлаб юборасиз. Муаммо айнан шунда. Охирги сонияларгача ўйнаш керак. Шунда умуман муаммо бўлмайди. Айнан шу устида ишлаш керак. 

- "Нефтчи" катта куч билан ҳужумга борди ва катта куч билан ҳимояланди. Қарши ҳужумлар орқали натижага эришишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта, рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз ва қайси йўллар билан ғалабага эришишни анализ қиламиз. Бугун ҳам бунга ҳаракат қилдик, аммо ҳар доим ҳам бу ўхшайвермайди. 

- Ўтказиб юборилган икки гол ҳам ҳимоянинг хатосими?

- Ҳа, хатоларсиз бўлмайди. Хато қиляпмиз, айниқса, ўйин охирида.  Концентрацияни йўқотяпмиз. 

- Бу камчилик устида ишланмоқдами?

- Албатта. Ишлаяпмиз, аммо ҳали бу муаммодан қутила олмаяпмиз. Учта ўйинда охирги дақиқаларда хато қилиб, очко йўқотяпмиз.

- "Сурхон" мураббийи Сергей Асланов сизни жуда яхши тактик мураббий деб атади. Сиз "Сурхон" ўйинида қандай яхши ёки ёмон жиҳатларни кўрдингиз?

- "Сурхон" анчагина ёш жамоа. Тезлиги юқори бўлган футболчиларга эга ва шу сабаб ҳам тезкор футбол ўйнайди. Кучли прессинг қилишга уринадиган жамоа. Умуман олганда, жамоа тезкор футбол кўрсатади. Биз бу нарсани ўргандик ва "Сурхон"га бўш зоналар бермасликка ҳаракат қилдик. Сабаби, улар бу имкониятдан фойдаланиб кетишарди.

- Мурод Бобожоновда жароҳат борми?

- Йўқ, Бобожоновда жароҳат йўқ. Футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларни текширадиган Catapult тизими бор. Айнан шу тизимдаги кўрсаткичларга кўра Бобожонов ҳозирча асосий таркибдан жой ололмаяпти.

- Лутфулло Тўраевнинг жамоага таъсирини қандай баҳолайсиз?

- Тажрибали футболчи, жамоа сардори. Ҳар бир ўйинда у кўпроқ ўйин амалиёти олиб, ўз формасини тиклашига умид қиламан. Бироз вақт керак бўлади. Тўраев ўзининг эски формасига қайтиши учун унга вақт ва ўйин амалиёти керак бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика