Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик деб ўйлайман. Футболчилардан нимани талаб қилган бўлсам, ҳаммасини бажаришди. Лекин натижа ўхшамади. "Нефтчи" жуда яхши ҳимояланди. Биз рақибнинг ҳимоясини бир неча бор бузиб ўтишга муваффақ бўлдик, фақат тўп кирита олмадик. Эътироз шунда бўлиши мумкин. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Мен эса яхши ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки рақибда унақа кўп вазият бўлмади. Ишлашда давом этамиз, жамоамдан доим шунақа ўйин кутиб қоламан. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. Бу ўйин ҳам бизга дарс бўлди.

- Бир вазиятда ҳакам билан узоқ тортишдингиз. Ўшанда нима рўй берди?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш керак эмас деб ўйлайман. Лекин футболда ҳар доим кўзни юмиб ўтиришнинг иложи йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонда футбол ривожланишини истаймиз. Мухлисларга ҳам шу керак. Юқори темпдаги ўйин ҳаммага ёқади. Майдонда ётиб вақт чўзишнинг умуман кераги йўқ. Ҳакамлар эса футболчи вақтни чўзишига йўл қўймаслиги керак. Бугунги учрашувда ҳакам ўйин темпига кўп таъсир кўрсатди, бу эса жаҳлимни чиқарди. Бор гап шу. Менга нима учун сариқ карточка берилганини ҳам тушунмадим.



Rating: -4   

Comments

+1   
01 oct 13:39:29
Шерзод.
Сани тилинку узи вакт чузиб уйинни улдириш ким гапирса хам вактни айнан сан гапирма
+1   
01 oct 10:55:18
Abdullajon Sultonbekov
Кайтар дунё узин Фаргонада нима коганман??? Санга мас гапириш
+1   
01 oct 04:36:17
УБМ
Икки йил олдин сан ҳам Фарғонадаги ўйинда бутун команданг билан ётиб олиб ҳаммани асабига тегишгандинг. Мана, ўзингга қайтди:)) Шуна маза қилдим шу жойига:))
+1   
01 oct 00:54:32
Sherzod
Ў бошкович вақт чўзиш хақида сиз умуман гапирмасангиз бўларди 1,2 йил ортга қайтиб Фарғонадаги учрашувларни ёдга олиб қўйсангиз яхши бўларди
   
01 oct 10:41:52
Sanjar Kasimov
Хали хам Бошкович зур тренер деб айтадиганлар топилса керак, 2,5 йилдан бери чемпион команда куряпти, гапи бир хил зур уйинадик, факат гол ура олмадик ва галаба козона олмадик, бир хил бахона, лекин хато ва айб менда деган гапни хеч айтмади, лекин, кубок ни олмокчимиз, чемпион булмокичимиз, лекин клуб рахбарият койил ишонч юкори унга хали савиясиз мурабийга
   
01 oct 08:53:46
,Хаqiqiy Kazim.
Где водаа
   
01 oct 07:40:36
Baxtigali Adilov
Судьялар билан куп тортишгани учун кизил бериш керак эди.
   
01 oct 02:10:09
Ibrohimov&UTD
Reply to comment by Sherzod
Ў бошкович вақт чўзиш хақида сиз умуман гапирмасангиз бўларди 1,2 йил ортга қайтиб Фарғонадаги учрашувларни ёдга олиб қўйсангиз яхши бўларди
To‘g‘ri o‘sha o‘yinda o‘yinchilari turmagan maydondan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика