Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  11 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Виктор Кумиков: "Исталган рақиб билан ўйинда ютишимизга ишонаман" News

Виктор Кумиков: "Исталган рақиб билан ўйинда ютишимизга ишонаман"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.




"Майдонга чиққан барча футболчилар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Дастлабки 5-10 дақиқа бироз саросимали ўтди. Голдан сўнг ишонч янада ортди. Тактик томондан кураш кечди. Қарши ҳужумда яна голлар уришимиз мумкин эди. Ҳозирча иккинчи рақам остида ўйнашга мажбурмиз. Машғулотлар, йиғинлар орқали ўйинимизни яхшилаш устида янада кўпроқ ишлаймиз", – дейди Виктор Кумиков.

- "Пахтакор"ни ютишга шахсан ўзингиз ишонганмидингиз?

- Албатта. Исталган рақиб билан ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман. Агарда мен ишонмасам ким ишонади? Биз рақибларимизни ўрганамиз. Тўғри, "Пахтакор"нинг таркиби бизникидан кучли. Терма жамоа футболчилари кўпчиликни ташкил қилади. Футболда ютиш ёки ютқазиш, дуранг ўйнаш мумкин.

- Сизнинг томонингизга кўп танқидлар ёғилганди. Сиз буларни оғир-босиқлик билан қабул қилдингиз...

- Мен жамоага келишим билан чемпионат баҳслари бошланиб кетди. Йиғинлар ташкил қилишга вақт бўлгани йўқ. Фақат ўйинлар орқали тайёрланишимиз мумкин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика