Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз” News

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз”

“Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди.


- Виктор Карпенко: Аввало, бизни илиқ кутиб олишгани учун “Ал-Айн” клубига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Рақибимиз Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Буни улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб, исботлаб қўйишди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилсак-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар қандай жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозониш ҳақида ўйлайди. Қолгани майдондаги курашдан кейин маълум бўлади. “Бунёдкор”нинг бугунги ҳолатдаги энг асосий эътибори ички мусобақаларга қаратилган. Бироқ 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини ҳам муносиб якунлаб қўймоқчимиз. Эртага клубимиз обрўси учун курашамиз.  Барқарор ўйин кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак мақсадимизга эришамиз. “Ал-Айн”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ўз навбатида рақиб ҳам бизни кузатгани табиий. Ўйлашимча, эртага имкониятлардан оқилона фойдаланган жамоа ғалаба қозонади, - дейди Виктор Карпенко.


- “Ал-Айн” жуда кучли рақиб. Шундай бўлса-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Таркибимизда ёш футболчилар кўп. Лекин тажрибали рақибларимиздан чўчимаган ҳолда курашга тайёрмиз, дея оламан.  Эртанги учрашув натижаси иккала жамоа учун аҳамиятсиз бўлса-да, барибир ўртада халқаро учрашув деган мақом бор. Ортимизда бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз бор. Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун тўп тепамиз, - дейди Отабек Шукуров.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика