Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Видео: Пеленинг орзусидаги гол муаллифи Шаҳбоз Эркинов билан суҳбат News

Видео: Пеленинг орзусидаги гол муаллифи Шаҳбоз Эркинов билан суҳбат

Андижонда бўлиб ўтган водий дербисида Шаҳбоз Эркинов жамоасининг иккинчи голини, чамаси 50 метрларда "Андижон" дарвозасига урган эди.

Фаолияти давомида мингдан ортиқ голларга муаллифлик қилган Пеле, умри давомида бирон маротаба майдон марказидан гол ура олмаганини афсус билан кўп бора эслайди. Бу ҳам омад.

Шу муносабат билан футболчи билан икки оғиз суҳбатлашдик.

- 50 метрдан гол урдингиз, бу вазиятни қандай баҳолаган эдингиз? Ўша пайтда дарвозабон ҳали ҳам голни нишонлаб қайтаётган эдими?

- Биринчи бўлимда дарвозабонга яхшилаб эътибор берганимда, у ҳимоячиларга ёрдам беришга тайёр кўринди. Бу билан у кўп маротаба олдинга чиқиб кетаётган эди. Таннафусда мураббий Зохид Нурматов йигитлардан шу ҳолатга кўпроқ аҳамият беришни сўради. Биз иккинчи голни ўтказиб юбориб, тўпни марказга қўйганимизда ҳам дарвозабон хурсандчиликни давом эттираётган эди. Шу сабабли Мўйдиндан ўйинни тезроқ бошлашни сўрадим ва дарвозага зарба бердим, натижа эса гол.

- Умуман водий дербисига тўхталиб ўтсангиз.

- Водийга келиб водий дербисини қанчалик аҳамиятга эга эканлигини тушуниб етдим. Тўп учун кураш, эҳтирослар биринчи ўринга чиқиб қолар экан. Мухлисларга келсак, улар алоҳида аҳамият касб этади.

- Жамоа нима учун ўткан йилги барқарор ўйинини намойиш эта олмаяпти?

- Қишги йиғин яхши ўтди, ҳаммаси жойида эди. Аммо биринчи икки турда бир очко олганимиз ва кейинги ўйинда дурангни қўлга киритиб турганимизда 86 дақиқада 30 метрдан гол ўтказиб юборганимиз жамоага салбий таъсир қилди. Мағлуб бўлган ёки дурангга эришган учрашувларимизда 80 дақиқадан сўнг гол қўйиб юборяпмиз. Кечаги ўйинда ҳам эътиборни жамлай олмаганимиз бизга панд берди. Аслида "Насаф" билан ўйиндан кейин барчаси жойига тушиб кетиши керакдек эди. Афсуски ундай бўлмади.

TAS-IX


TAS-IX эмас


Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика