Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Вадим Абрамов: “Шогирдларимни танимай қолдим” News

Вадим Абрамов: “Шогирдларимни танимай қолдим”

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйин биз учун омадсиз бошланди. Кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимнинг қолган қисмида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик. Қўқонликлар иккинчи бўлимда юқори савияда ўтказишди. Футболчиларим иккинчи голни ҳам тушунарсиз ҳолатда ўтказиб юборишди. Учинчи гол эса пенальтидан урилди, у вазиятни ёзувини кўрсам бирон фикр билдиришим мумкин. Негадир, шогирдларим бугунги ўйинга тайёр эмасдек туюлишди. Уларни танимай қолдим. Қўқонликлар бугун яхши ўйин намойиш этишди.

Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори деб ўйлайман. Биринчи ўйиндан кейин хулоса чиқаришга эрта", - дейди Абрамов.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика