Latest news

00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди” News

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди”

“Нефтчи” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейин фарғоналиклар устози Вадим АБРАМОВ учрашув ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Негадир йигитлар уй ўйинларида ўзларини ижобий кўрсата олишмаяпти. Афсуски, бугун кутган натижамизга эриша олмадик. Фикримча, футболчилар махаллий мухлислар олдида масъулятни ўта чуқур ҳис этиб, эркин ҳаракат қила олмаяптилар. Хавфли вазиятлар кам содир этдик. Натижа ҳам шунга яраша бўлди.

– Музаффар Музаффаров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда унга нима етишмади деб ўйлайсиз? Умуман вазиятга қандай баҳо берасиз ?

Ўйин вақтида пенальтини ҳамма футболчи ҳам тепишга журъат эта олмайди. Музаффар ёш бўлишига қарамай кўп ҳолларда пенальти тепишдек масъулятли вазифани ўз бўйнига олади. Бироқ бугун унинг омади келмади. Бундай ҳол ҳаммада ҳам бўлади. Бу футбол.

– Вадим Карленович, нега биринчи бўлимдан сўнг Мансур Саидовни заҳирага олдингиз?

– Биринчи бўлимда майдон марказида бўшлиқ юзага келди. Яъни Саидовнинг ўйини қовушмади ва баҳсни кучайтира олмади. Шу сабабли уни заҳирага олдим. Балки унинг ёши ҳам  ўз сўзини айтаётгандир.

– Пенальтини ярим ҳимоячи тепди. Бу вазифа кўпроқ ҳужумчига тегишли эмасми ? Айниқса Мўйдин Мамазулумов катта шижоат билан турганди.

– Яна такрорлаб айтаман, пенальти вақтида ҳамма ҳам вазифани бўйнига олмайди. Балки муаммо ҳам шундадир.

– Ҳимоя чизиғида муаммолар кўзга ташланяпти. Негадир ҳимоячилар бир-бирини яхши тушунмагандек тасаввур уйғотди?

– Бу фикрга тўлиқ қўшилмайман. Жамоа таркиби янги. Шу сабабли ўйин борасида камчиликлар мавжуд. Ўйиндан-ўйинга жамоа кучайиб боради.

– “Шўртан” ҳақида нима дейсиз?

– Хар бир жамоа рақибга қараб тактика тузади. Бугун биз ғузорликларни қарши ҳужумга ўтишига имкон бермаслигимиз керак эди. Лекин бундай бўлмади. Тўп узатишдаги кўплаб хатолар ўйин тизгинига салбий таъсир ўтказди.

“Нефтчи” матбуот хизмати.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика