Latest news

17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 17:05Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  13 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  6 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  15 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   6 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  3

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" News

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Машъал"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда мавсумнинг очилиш ўйини билан барчани, мухлисларни табриклайман. Илк тур доим қийин ўтган. Чемпионат бошланиши 2-3та ўйин оғир бўлади. Кейинчалик мослашиб кетилади. Натижамиз яхши, лекин ўйинимиз борасида камчиликларимиз бор. "Машъал" яхши жамоа, улар билан қишки ўқув-машғулот йиғинлари доирасида икки маротаба учрашган эдик. Ўйинга бўлган режаси борлиги маълум эди. Бизни қарши ҳужумда ушлашганди. Бугун ҳам шундай бўлиб чиқди. Футболчиларга раҳмат айтаман, қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ҳаракат қилишди. 

- Легионерларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

- Легионерлар яхши тўп тепишди. Ўзларини кўрсата олишди. Бироқ 3:0 вақтида футболчилар бироз нотўғри ўйнашди. Бу хавотир оладиган жиҳат бўлди. Биринчи бўлимда ҳам вазиятлар бўлди, шошилдик. "Машъал" билан ҳаммага қийин кечиши аниқ. Натижадан мамнунман. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Энди биринчи ўйин якунланди. Бу ҳақда гапиришга эрта, деб ўйлайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади, камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика