"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди
13 may 2025 13:15
News
"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди
Устоз ва шогирд каталонияликлар билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин.
Дарвозабон Войцех Шенснининг айтишича, клуб унга янги шартнома таклиф қилган.
"Клубдан шартномани 2 йилга узайтириш бўйича таклиф олдим. Бироқ мен оилам билан маслаҳатлашиб кўраман, шундан сўнг бир қарорга келаман", – деди мавсумни ёрқин ўтказаётган тажрибали посбон.
Шунингдек, "Барселона" бош мураббий Ханс-Дитер Фликка ишонч билдиришда давом этмоқчи. Германиялик мутахассис кейинги мавсумда Каталония клубини бошқаради. Янги келишув эса 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments