Latest news

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  2 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди News

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.


“Қўқон-1912” — ОКМК - 1:3
10 май 2025 йил. Қўқон, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: 
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Ислом Азимов, Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Анвар Маражабов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 38 автогол, - 1:0. Авазбек Ўлмасалиев 73, - 1:1. Асадбек Собиржонов 81, - 1:2. Асадбек Собиржонов 88, - 1:3 (Азиз Холмуродов).

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (20.Иқболжон Маликжонов, 19), 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (9.Жавоҳир Ҳусанов, 88), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 88), 14.Жасур Холтўраев (69.Егор Кондратюк, 65), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Андро Гиоргадзе.
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

ОКМК: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (8.Азиз Холмуродов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (16.Наоаки Сенага, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (11.Рубен Санчес, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов.
Захира: 31.Муҳаммад Убайдуллаев, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 23.Ажак Риак, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантиришлар: Клейди Даци 34.



ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди, "Қўқон-1912" - ОКМК 1:3

90+6. ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

90. Ўйинга 7 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Гвазава ва Бешимов ўрнига Ҳусанов ва Абдураҳимов тушди

88. ГОЛ! Ўнг қанотдан Холмуродов узатган тўпни Собиржонов яқин масофадан дарвозага йўллади - 1:3. 




81. ГОЛ! Асадбек Собиржонов Салимовнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ташқарисидан супергол урди - 1:2! 

80. Хавфли вазият! Азизхон Исақовнинг тўп узатишидан кейин Бешимов бирга бир чиқиб кетаётганди, Сайётов боши билан тўпни қайтарди. Кондратюкнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

73. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Авазбек Ўлмасалиев дарвозага йўллади - 1:1. 




72. УХХХ! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Бешимовнинг тўп узатишини Ўлмасалиев "ўқиди" ва ҳужумни қайтариб ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди

67. Хавфли вазият. Чап қанотдан Абдураззоқов узатган тўпни Холмуродов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Холтўраев ўрнига Кондратюк тушди 

64. Ўзгаришлар. ОКМК. Қосимов ва Муқумжонов ўрнига Собиржонов ва Сенага тушди

64. Йўқ, пенальти йўқ деб топилди

62. Бош ҳакам ВАР монитори ёнига борди, ОКМК пенальти тепиши мумкин

54. Қарши ҳужум, Бахтиёр Қосимовнинг узун тўп узатишидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганди, Сайётов дарвозасини тарк этиб тўпни қайтариб юборди

50. ЗАРБА! ОКМКнинг ҳужуми Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин Исақов тўпни ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди

46.Ўзгаришлар. ОКМК. Даци ва Сентоку ўрнига Холмуродов ва Санчес тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

38. ГОЛ! Ўнг қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг оширган тўпини Шаҳзод Бешимов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Гол урилган вазиятда тўп Авазбек Ўлмасалиевга тегиб дарвозадан жой олгани учун автогол ёзилди. 




34. Огоҳлантириш. ОКМК. Клейди Даци

33. ОКМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиевнинг узатган тўпи Ғиёсовга борди, Хуршид тўпни орқага қайтарди, Рустамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

30. Ҳаво иссиқлиги учун футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият яратиб берилди.

27. Хавфли вазият! ОКМКнинг қарши ҳужуми вақтида Даци деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо финт қилишда хато қилди ва вазият чиппакка чиқди

25. ЗАРБАААА! ОКМКнинг ҳужуми бу сафар чап томондан амалга ташкил этилди, Муқумжонов узатган тўпни Даци тўхтатиб орқароқдаги шеригига узатди, Абдураззоқов зарба бера олмади, унинг ортидаги Миржамол Қосимовнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди!

23. ЗАРБААААА! Бу сафар бурчак тўпидан кейин яна Гиоргадзе боши билан зарба йўллади, яна Сайётов ўз ўрнида!

22. ЗАРБАААА! Жарима тўпидан кейин Андро Гиоргадзе боши билан дарвозага аниқ зарба берди, Сайётовдан яхши сейв!

19. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Тоштемиров ўрнига Маликжонов тушди



17. Ўйинда тўхталиш, "Қўқон-1912" ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

16. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми ўнг томондан ташкил этилди, Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб тўпни шериклари томон узатди, Аслиддин Тоштемиров тўпни қайтариб юборди

10. Дастлабки дақиқаларда кутилганидек ташаббус ва тўп назорати ОКМК томонида. Аммо бу футболда кўп нарсани англатмайди

8. ЗАРБА! Нодир Абдураззоқов жарима майдони ичига кириб яқин масофадан ноаниқ зарба берди! Қанот ҳаками бу вазиятда офсайд борлигини кўрсатди




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика