Latest news

07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  0 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  127 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3

Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ" News

Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувни яхши бошладик. "Қизилқум" жамоасини ўрганиб чиққандик, таркибида бўйдор футболчилар кўп. Улар ва биздаги ҳужум имкониятларини чамалаб чиқдик. Айтиб ўтганимдек, ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол урдик. Иккинчи бўлим бошида сусткашликларга йўл қўйдик. Ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Охиригача курашдик ва гол урдик. Дуранг ҳам назаримда ёмон натижа эмас.


- "Қизилқум"да ишлагансиз, биламиз. Шундан келиб чиқса, бу жамоани ўрганиш сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Бу ҳақида ўйламадим. "Қизилқум"нинг таркиби жуда кучли. Мен кўрган таркиб деярли ўзгариб кетган. Рақиб якка курашларда кўпроқ устунликка эга бўлди.

- Муртозаев ва Машович 2 тадан гол уришди. Қайси футболчини кучлироқ деб ҳисоблайсиз?

- Менинг футболчим кучли (кулади). Бақувват, майдонда агрессив ҳаракат қилади. Охирги ўйинларда янада яхши ўйнаяпти.

- Жамоа томонидан 9 та ўйинда 6 та гол киритилди. Бу кам эмасми?

- Кўп гол ҳам ўтказиб юбордик. Кейин кам гол ураяпмиз. Ҳозир кийиниш хонасида ҳам айтдим, зич ўйнаш ҳозирги Суперлигада талаб этилмоқда.

- "Машъал" Про-лигадан чиқиб, Суперлига талабига тўлиқ киришиб кетди деб айта оласизми?




- Ёмон ўйинларимиз бўлди. Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ. Озроқ ишонч етишмаяпти. Айрим футболчилар ушбу мавсум Суперлигада дебют қилишаяпти.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисоб-китоб қилиб борилади. "Машъал" футболчилари битта ўйинда қанча югуришаяпти?

- Албатта, буни доимий назоратга олганмиз. Энг кўп югурган футболчининг натижаси 12 километр бўлди. Лекин бунақа футболчи бизда кам. Айрим футболчиларнинг ёшинм ҳам ҳисобга олиш керак. Энг кўп югурган футболчимиз Жавоҳир Абдуалимов бугун оилавий сабаблар туфайли қайдномага киритилмади.

- "Машъал"нинг мезбонлик учрашувлари Ғузорда ўтаяпти. Кейинги ўйинларда ҳам шундай бўладими?

- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Олмалиқда ўйнагандан кўра Ғузорда ўйнаш бизга қулайроқ. Бу ҳақида ҳозир аниқ айта олмайман. Клубимиз раҳбарияти ва "Шўртан" клубига ушбу майдонда ўйин ўтказиш имкониятини яратиб берганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика