Latest news

13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  1 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  13 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  68 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7

ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди News

ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди

ЛаЛиганинг 35-тури доирасидаги "Барселона" - "Реал" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Барселона" - "Реал" 4:3

11 май | 19:15

Голлар: Эрик Гарсия (19), Ямал (32), Рафинья (34, 45) - Мбаппе (5-пен, 14, 70).

"Барселона" - Шенсни, Кубарси (Кристенсен, 57), Мартинес, Торрес (Гави, 89), Педри, Рафинья, Ямал, Ольмо (Фермин, 77), де Йонг, Эрик Гарсия, Мартин (Алехандро Бальде, 57).

"Реал" - Куртуа, Васкес, Тчуамени, Асенсио, Фран Гарсия, Себальос (Модрич, 46), Вальверде, Беллингем, Арда Гюлер (Диас, 46), Мбаппе, Винисиус Жуниор (Муньос, 88).

Огоҳлантириш: Вальверде (29), Тчуамени (36), Араухо (44), Асенсио (50), Мартинес (55), Фермин (80), Педри (87).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Голларга бой ўтган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди. Зўр баҳс учун иккала жамоага раҳмат айтамиз. Флик илк мавсумидаёқ барча тўрт класикода ғалаба қозонди.

90+8. ЗАРБАААААААА!! РАФИНЬЯ!!! Ҳисобни 5:3 кўринишига келтириши мумкин бўлганди. Зарба дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

Гол инобатга олинмади. 4:3га қайтдик.

ВАР ишга тушди. Гол инобатга олинмаслиги мумкин.

90+6. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!! ФЕРМИИИИНННННН!!! "Реал" ҳимоясини осонлик билан ортда қолдирди ва ҳисобдаги фарқни оширди. Чиройли гол!

90+2. ГООЛЛ!! ЙЎЎЎҚҚҚҚ!!! Мбаппе чиройли гол урганди. Гол ҳисобланмади.

90+1. ЗАРБААААААААА!! Мбаппе ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлганди! Шенсни тўпни қайтарди!

Ўйинга 6 дақиқа қўшилди.

89. МУНЬООООСССССССССС!! Ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлганди. Жуда зўр вазият йўққа чиқди. Унинг ўрнида бошқа тажрибалироқ футболчи бўлганида балки гол кўрган бўлардик.

88. Винисиус ўйиндан олинди. Унинг ўрнига дебютант Муньос майдонга тушди. Даҳшат! "Эл Класико"да дебют!

88. Рафиньянинг зарбаси ноаниқ кетди.

86. Винисиус зарбагача бўлган барча ишни тўғри қилди. Фақатгина зарба беришни эплай олмади. Тўпни Шенсни осонлик билан эгаллаб олди.

85. Рафиньянинг қанотдан узатмасини узун қўлли Куртуа қайтариб юборди.

83. Йўқ, пенальти берилмади. Бош ҳакам пенальти қўймасликка қарор қилди ва у ҳақ.

ВАР ишга тушди.

79. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "Барселона" футболчилари пенальти сўрашмоқда. Ямалнинг зарбасидан кейин Куртуа тўпни қайтарди. Ферраннинг зарбасини Тчуамени қўли билан қайтаргандек. Лекин бу вазиятда пенальти берилиши қийин.

75. ДИАААССССС!! Васкеснинг пасидан кейин Браим қулай нуқтадан зарба бериши мумкин эди. Де Йонг зарбага йўл қўймади.

75. РАФИНЬЯЯЯЯЯЯ!! Ямалнинг узатмасидан кейин Рафинья бўш қолган дарвозага гол ура олмади!

73. ЗАРБААААААА!! Куртуа жамоасини яққол голдан қутқарди!

70. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! ХЕТ-ТРИК!!! МБАППППЕЕЕЕЕЕЕЕ!!! Мартинеснинг қўпол хатоси қимматга тушди!

68. Шарҳловчилардан шедевр:
- "Реал"га ўзгаришлар керак
- Мураббийнинг ўзгаришими?

67. Ўйин темпи пасайиб кетди.

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мбаппе ва Винисиус Кристенсенга қарши қолиб кетди. Винисиуснинг Мбаппега пасини ҳимоячи ўтказмади. Андреасдан ўтганида ҳисоб қисқарарди.

58. Ямалнинг ўз услубидаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

56. ЗАРБААААААААА!! Мбаппе Кубарсини осонлик билан алдаб, дарвоза томон зарба йўллади. Килианнинг зарбаси ноаниқ кетди.

55. Иньиго Мартинес рақиби Беллингемга қарши қўполлик ишлатди. У сариқ карточка ишлаб олди. "Реал" футболчилари қизил карточка талаб қилишди.

52. ГОЛ! ЙЎҚ! Ямал гол урганди, голни яратиб берган Рафинья офсайдда қолиб кетган экан.

50. Асенсио огоҳлантирилди. "Барселона"да стандарт.

49. ЗАРБААААААААА!! Ямалнинг кучли зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

47. "Реал" ҳужумга ўтганида яна қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди. Офсайд Диасда.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус!

45+8. Мбаппе гол урганди. Офсайд сабабли гол инобатга олинмади.

"Реал" қишки трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячи олиши керак бўлганди. Тчуамени ҳимояни умуман эплай олмаяпти.

45+3. Рафинья жароҳат олди. У тиббий ёрдам олмоқда.

"Барселона" ўтирганида кичкина кўринганми дейман)

Биринчи бўлимнинг ўзига 6 дақиқа қўшилди.

45. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Васкеснинг қўпол хатосидан кейин Ферран тўпни олиб қўйди ва Рафиньяга оширди. Рафинья осонлик билан гол урди. "Реал" ҳимояси провал ҳолатда!

44. Йўқ, пенальти тепилмайди. Офсайд бор экан. Офсайд бўлмаганида Мбаппе симуляция учун сариқ оларди.

43. ПЕНАЛЬТИ! Яна пенальти! Яна "Реал" фойдасига, яна Мбаппе йиқитилди. Бироқ бу ерда ҳимоячи Мбаппега тегмаганди. Кутамиз.

42. УХХХХХХХХХХХХ!!! Ламиннинг тривела пасидан кейин Рафинья боши билан зарба берди. Жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади у.

40. УХХХХХХХ!! Мартиннинг дарвоза томон узатмаси ҳимоячидан ўтганида "Барселона" фарқни ошириши ҳам мумкин эди.

39. "Реал" ҳужумга ўтганди, Мбаппе офсайдда қолгани учун ўйин тўхтатилди. 

37. Тчуамени огоҳлантирилди. Бу ерда "Барселона" футболчилари сўнгги умид фоли бўлганини ва қизил карточкани талаб қилишмоқда.

34. РАФИНЬЯЯЯЯЯЯ!!!! ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! 2х РЕМОНТАДАААААА!! "Барселона" иккинчи бўлимни кутгани йўқ.

32. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! ЯМАЛЛЛЛЛЛ!!! Ёмон гол урди ўзиям! Ўз услубида Куртуани жазолади! Ремонтада биринчи бўлимнинг ўзида амалга ошди!

29. Ямални қўполлик билан йиқитган Вальверде огоҳлантирилди. Асенсио эса бундан норози. Ҳудди Ямалга ҳеч ким тегмагандек)

27. "Барселона" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Асенсио майдондан ташқарига чиқариб юборди. 8-бурчак зарбасидан "Барселона" хавфли вазият ярата олмади.

26. Арда Гюлернинг Мбаппега узатмаси анчагина кучлилик қилди.

24. "Барселона" еттинчи бурчак зарбасини амалга оширди. Ямалнинг зарбасидан кейин Куртуа тўпни ушлаб олди.

23. УХХХХХХХХХХХ!!! "Барселона" ҳужумга ўтди. Жамоа футболчилари пенальти сўрашди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.

Биринчи таймнинг ўзида ремонтада бўлармикин?)

19. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЭРИК ГАРСИЯ!! Ҳисоб тезда қисқарди!

18. ЗАРБАААААА!! Ямалдан супер зарба, Куртуадан сейв!

14. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! МБАППЕЕЕЕЕЕЕЕ!!! ДУБЛЬ!


14. "Реал" хавфли ҳужум уюштирди. Мбаппе зарба бериш нуқтасида зарба бера олмади. Тўп "Барселона" футболчиларига ўтганида Вини қоида бузди.

11. Ферран рақиби жарима майдончасига киришга ҳаракат қилди. Асенсио эса бунга йўл қўймади. Бурчак зарбасидан "Барса" самара чиқара олмади. 

8. ЗАРБААААААА! Эрик Гарсия ўнг қанотдан ўткир бурчакдан зарба йўллади. Куртуа тўпни қайтарди.

5. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Мбаппе ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди!

ЙЎҚ, ПЕНАЛЬТИ БЕКОР ҚИЛИНМАДИ!

Бу вазиятда пенальти беркор қилинади. Офсайд бор экан.

3. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!!!! Шенсни томонидан Килиан Мбаппе йиқитилди.

2. Дастлабки дақиқалар "Реал" жарима майдончаси ёнида ўтди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

Rating: +31   

Comments

+45   
11 may 20:02:39
ОЙБОТ
Интерни сохта мухлислари!! Аслида Реал мухлислари)
Фақат сабр, семечка, чипс ваа бижжиллақ сувларни ичиб ўтириш тссс..
4-2.. Давом этамиз.
Олға БАРСА!! Чемпионлик учун катта ҚАДАМ..
+41   
11 may 21:02:20
CA BOSS
Бу пенальти!! Ўртоқ хакам, волейбол қивордию..
Қўл бадандан анча ажраб турибдию, Пенальти эди.. Олға ПЕРЕС!!
+39   
11 may 20:03:25
Tulkin Alimov
Ҳаками билан қўшиб солиш манашундай бўлади.
+38   
11 may 21:18:56
Мирзохон
Ҳакамни Барсага кучи етмади, баттар бўлсин))
+38   
11 may 21:18:29
????Ж.А.А.
Судя билан қўшиб пўқини чиқарворди оббо Барсайееее
+38   
11 may 19:59:02
Мирзохон
Вай бляятттт симулянт Мбаппе!!!
+34   
11 may 21:18:18
ОЙБОТ
Ғалаба муборак!! Орадаги фарқ 7 очко. 3 ўйин қоляпди. Битта ғалаба ВА ЧЕМПИОН!!
Қисқаси 5-2,4--0,3-2, ва 4-3.. Ажойиб а!!
Реал ухлади. Пласма кубок берилсин РЕАЛГА.
ЭЛ КЛАССИКО УМУМИЙ ХИСОБ 4-0.. Бу мавсум.
Олға БАРСА!!
+33   
11 may 21:20:18
Tulkin Alimov
Энг мазза қилганим Даврон Файзиев фақат йиғламади, бошқа ҳамма ишни қилди Реал учун.
Ҳакам эса, яна нима қилай Перес деб юборди)
+31   
11 may 21:19:20
Dostonbek Anvarov
Барса Реални судялари билан кошиб огзигача бериб юборди баттар болларинг Виска Барса Виска Каталония
+31   
11 may 19:58:47
Nurmuhammad Gafurov
Penalti yoq edi mbappe artist
+31   
11 may 18:29:32
Javlon Samarqand
Олга Барселона Ямал ва Рафиниядан чиройли голлар кутиб қоламан
+30   
11 may 20:05:17
Антикоррупционер
Реал футболчиларига ўйин бошидан Барселонага иккита гол урма, кейин энангни кўрасан, дейдиган одам йўқмикан-а?!
+29   
11 may 21:02:31
Tohir P
Sudya adashdi lekin.(neytral muxlis)
+29   
11 may 20:13:32
Qizlarxon Qosimova
Марчиняк Интерга ён босмаганида Барса финалдаям ўйнарди. Ким нима деса деяверсин,хозирги кунда БАРСЕЛОНА дунёдаги ЭНГ хужумкор жамоа!!!
+28   
11 may 21:19:57
Muzaffar
Реални уйинчиси кулига тегса бехосдан текган булади Барсаники эса атайин текган булади. Хакам пакам Варларинга кушиб итардику
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика