Latest news

02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  1 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  0 01:22Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:55Родри: "Реал Мадрид" — дунёнинг энг яхши клуби"  1 00:28"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин  0 00:10"Реал" афсонаси "Ал Насср"да иш бошлади  3 23:43Мбаппенинг "Реал"га ўтганига Роналду муносабат билдирди  4 23:26Ҳаким Фузайлов: "Ҳали кетма-кет очко қўлга киритиладиган ўйинлар келади"  4 23:09Муҳсин Низомиддинов: "Бугун бизга гол етишмади"  6 22:42Ўртоқлик учрашуви. Португалия — Финляндия. Роналду асосий таркибда эмас  5 22:27"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак  1 22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  4 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  13 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  7

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" News

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Rating:    

Comments

+2   
23 apr 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 apr 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 apr 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 apr 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 apr 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 apr 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика