Latest news

23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  18 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак News

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак

АҚШнинг "Лос Анжелес Гэлакси" клуби "Боруссия Дортмунд"дан текинга қўлга киритаётган Марко Ройс учун бошқа жамоа ҳисобига пул ўтказиши керак.

Ройснинг "Боруссия" билан шартномаси 30 июнь куни тугайди ва у 12 йиллик фаолиятидан сўнг Бундеслигани тарк этади.

Рўйхатда Саудия Арабистони ва "Манчестер Юнайтед"дан таклифлар бўлган бўлса-да, 35 ёшли футболчининг кейинги манзили МЛС бўлиши кутилмоқда, унга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг сўзларига кўра, Ройс "Лос Анжелес Гэлакси" билан бир йилга узайтириш варианти асносида 2025 йилгача шартнома имзолайди.

"Гэлакси" ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз қўшиб олаётган бўлишига қарамай, лигада иштирок этувчи "Шарлотта" клубига пул тўлаши керак бўлади.

The Athletic нашри хабарига кўра, "Шарлотта" "кашфиётлик ҳуқуқи"ни қўлга киритганидан сўнг Ройс билан музокараларга киришган.

Лигадаги ҳар бир жамоа ўз кашфиёти рўйхатида кўпи билан етти нафар футболчига эга бўлиши мумкин.

Бу шуни англатадики, жамоалар ўзларининг янги трансферини "кашф қилган" клубга, шу жумладан, Ройсга пул тўлашлари керак.

Гарчи Ройснинг бу жамоага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, "Шарлотта" лигадаги қоида туфайли 350 000 долларни қўлга киритади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика