Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  4 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим" News

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидаги навбатдаги йиғинни бошлаб юборди.

Терма жамоамизнинг бугунги машғулотларида ҳужумчимиз Элдор Шомуродов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан бошлаб навбатдаги йиғинларга киришди. Олдиндаги учрашувлар ҳақидаги фикрингиз.....

- Йиғинни бошладик. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Кўпчилик футболчилар ўз клубларидаги мавсумни якунлаб олишди. Таътилга чиқишдан аввал сўнги иккита учрашувимиз бизни кутиб турибди. Муддатдан аввал кейинги босқичига чиқиб олганимизга қарамай, биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Икки учрашувда ижобий натижа қайд этиш учун боримизни берамиз.

- Европада футбол мавсуми якунланди. Элдор Шомуродов янги мавсумда қайси клубда тўп тепади?

- Шартномамга кўра "Рома" жамоасига қайтдим. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас ва кейинги режалар ҳақида ҳеч нима дея олмайман.

- Олимпиадага борасизми?

- Чақиришса, бораман (кулади).

- Демак, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш истагингиз бор...

- Клубимдан жавоб олишим керак. "Рома" розилиик бериши керак. Мен учун ватан шаънини ҳимоя қилиш ҳар доим шараф.

- Бўлажак рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз... Туркманистон терма жамоаси деярли икки ҳафтадан бери Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Эрон эса қандай жамоа эканлигини жуда яхши биламиз...

- Туркманистонга очко керак. Улар бор кучини ишга солади. Ўз ўйимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Эронга қарши ўзига ҳос дерби бўлади ва ушбу ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

- Эронга қарши кечган Тошкентдаги сўнги учрашувни жуда яхши эслаймиз. Қизиқарли кечган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша учрашувда мухлисларимиз стадионни тўлдиришган ва ўз уйимиздаги деворлар бизга яхшигина ёрдам берган эди. Теҳрондаги "Озодий" стадионининг босими бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- "Озодий" стадионида бир маротаба ўйнаганман, аммо ҳозирги кунда барчаси ўзгарган. Энг муҳими, ижобий натижа қайд этиш. Қолган факторларга эътибор бермаймиз.



Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика