Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди" News

Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 саралаш ўйинларидан олдин терма жамоа ихтиёрига етиб келди.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бўлғуси ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Терма жамоа ихтиёрига бугун келиб қўшилдим. Кичик муаммолар сабабли кечаги машғулотларга етиб кела олмадим, бу ҳақда мураббийлар хабардор эди. Гарчи кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган бўлсак-да, Туркманистон билан ўйинга бефарқ қарамаймиз. Бу учрашувлар ўз даражамизн сақлаб қолишга хизмат қилади. Мухлислар ҳам анча вақтдан бери терма жамоа иштирокидаги ўйинни соғинган. Уларни 3 очко билан хурсанд қилишимиз керак. 

- Эрон чемпионатида ўйнаб қайтдингиз, ушбу давр давомида ушбу мамлакат терма жамоаси аъзолари билан ўйнадингиз. Уларнинг бўлажак ўйинларга муносабати қандай?

- Эронликлар Ўзбекистонга қарши илиқ муносабатда бўлиб туришибди. Осиё кубогида ҳар бир жамоа биздан чўчийди деган гапим ўз кучида қолади, буни улар ҳам тасдиқлашди. Бу жамоага қарши қўрқмасдан ўйнай оламиз. "Озоди" стадионида ҳам уч очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Эрон ва Ўзбекистон чемпионатлари ўртасида қандай фарқ мавжуд?

- Эрон чемпионати терма жамоада бўлгани сингари жиддий курашларга асосланган. Пешқадам аутсайдерга қарши баҳсда ғалаба қозонишига ишонч ҳосил қилиб, майдонга чиқа олмайди. Бу ҳолатда менсимаган жамоа жазоланиши мумкин. Биз ҳам қуйи поғоналардаги жамоа билан дуранг ўйнаб, чемпионликни бой бердик. Ўзбекистон чемпионатида мухлислик қилиш ривожланди. "Андижон" Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди.

- Ризоян, Иззатиллоҳ каби футболчилар Эрон терма жамоаси қайдномасига киритилмади. Бу қанчалик таъсир ўтказади?

- Ризояннинг ёши катта. Эрон таркибни ёшартиришни бошлади. Уларнинг кўп ўйинчилари Европада тўп тепади, Иззатиллоҳ эса Дубай жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Эронликлар кейинги босқични олдиндан ўйлашни бошлади. 30 ёшли футболчи ёши катта футболчи ҳисобланмайди. Бундай ўйинчилар терма жамоа ва клубга керак бўлади. 34 ёшдан кейин эса ўйлаб кўрса бўлади. 

- Эронда чемпионлик учун Остон Ўрунов жамоаси билан кураш кечди. У билан гаплашиб турасизми?

- Остон менинг уйимдан юқори қаватда яшайди. Биз у ерда ўзбек футболчиларига бўлган ҳурматни оширдик. Клуб мухлислари биз ҳақимизда илиқ фикрда. Эрон жамоалари ўзбек футболчиларига талабгир, ҳатто мендан ҳам сўрашди. Кимлиги сир бўлақолсин.

- Олимпиадада иштирок этиш учун чақиришса, борасизми? 

- Биз Ватан учун ҳеч қачон ортга юрмаймиз. Шундай имконият берилса, албатта, бораман.

- Таътилингиз қачон тугайди ва Эронга қачон қайтасиз?

- Таътил ФИФА кунларидан сўнг тугайди. Қачон қайтишим номаълум.

- Париж Олимпиадасида қатнашадиган икки киши деярли аниқ бўлди. Учинчиси ким бўлишни хоҳлардингиз?

- Икки киши интервью берди дегани, Олимпиадага боради деганимас. Биз шунчаки ўз хоҳишимизни билдик. Ватанимиз байроғини кўтариш учун ёрдам берамиз. Ким борсаям, яхши ўринларни олиб келиш керак. Ўзбекистон футболи олдинга қараб ўсмоқда. Бу жараён тўхташи керак эмас.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика