Latest news

07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  0 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  19 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2

Тошкентда Халқаро қанд касаллиги билан курашиш кунига бағишланган хайрия футбол ўйини бўлиб ўтади News

Тошкентда Халқаро қанд касаллиги билан курашиш кунига бағишланган хайрия футбол ўйини бўлиб ўтади

25 ноябрь куни, пойтахтдаги «Университетлараро» спорт мажмуасида «Диабет ― бу ҳукм эмас!» шиори остида, мана шундай ташҳис қўйилган болалар ва ўсмирлар учун футбол бўйича хайрия ўйини ўтказилади.

Тадбир 11:00дан 13:00 гача давом этади. Бу ўйин “14 ноябрь - Халқаро қанд касаллиги билан курашиш куни”га бағишланади.

Бу ўйинни ўтказиш учун Ўзбекистон Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси қошидаги DIASA оммавий ҳаракати ташаббус билан чиқди. Шунингдек, тадбирни ўтказишда Ўзбекистон Профессионал футболчилар Ассоциацияси ва Тошкент Эндокринология Диспансери ҳам ёрдам бермоқда.

Тимур Назаров, DIASA оммавий ҳаракати лойиҳаси асосчиси ва ушбу номдаги жамоа мураббийи: «Биз жамоатчилик эътиборини қанд касаллиги, болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний фаолллик ҳамда руҳий тикланиш муҳимлигига қаратишни мақсад қилдик. Умид қиламизки, бўлажак ўйин ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлади».

Шу куни барча ташриф буюрувчиларни ажойиб дастур кутмоқда: AFC DIASA ва Black Bears номли «юлдузли» ўйинчилардан иборат жамоалар ўртасидаги футбол ўйини. Black Bears жамоаси таркибида турли соҳаларда ишлаётган инсонлар ўйнашади, эстрада артисти: Шахриёр, Акбар Атамухамедов, Евгений Штапов (Di Live Band гуруҳи яккахони); пойтахтнинг етакчи ди-джейлари: DJ Очил, Dj Kyamran Silience, DJ Sam; Илья Никитин (Black Bear Kofi тармоғи асосчиси), Артур Бегларян (тадбирлар бошловчиси ва байрамлар ташкилотчиси), фотограф Арлан Байходжаев, Нодир Элибоев (футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи) ва бошқалар.



Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради.

Тадбирнинг фахрий меҳмонлари ― Тошкент шаҳар Эндокринология Диспансерида рўйхатида турувчи болалар ва ўсмирлар.

Хайрия футбол ўйини меҳмонлари орасида Ўзбекистон Суперлигаси профессионал футболчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам бўлади.

Маълумот учун

DIASA ― Ўзбекистон Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси қошидаги оммавий ҳаракат. Қандли диабет ташҳиси қўйилган болалар ва ўсмирларга болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний фаолллик ҳамда руҳий тикланишга ёрдам бериш. Жамоатчиликни ушбу муаммога фаол тарзда эътибор қаратиш. Акциялар, тадбирлар ёрдамида молиявий ва медикаментоз ёрдам йиғиш.

Ҳар бир хоҳловчи ўйинга ташриф буюриб, хайрияга ўз хиссасини қўшиши мумкин.

Маълумот учун телефонлар: + (998 91)  191 79 93

DIASA ижтимоий тармоқларда

Facebook
Телеграм
Инстаграм




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика