Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Тез орада фойдаланишга топшириладиган стадионлар ФОТО News

Тез орада фойдаланишга топшириладиган стадионлар ФОТО

Яқин йиллар ичида бир нечта янги стадион қуриб битказилади.

Қуйида ушбу кўркам ва ҳашаматли ареналар ҳақида баъзи маълумотларни бериб ўтамиз.

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" (Лондон, Англия)
Ким ўйнайди: "Тоттенхэм"
Сиғими: 61,000
Тахминий нархи: 750 млн. фунт
Очилиш йили: 2019


"Тоттенхэм"нинг эски стадиони XIX асрда қурилган бўлиб, ўз бағрига 36 минг мухлисни сиғдирарди. Аммо жамоага ишқибозлик қилувчилар сони ортгач, одамлар эски стадионга сиғмай қолишди. Шу боис ҳозирда янги стадионни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Янги стадион кейинги йил фойдаланишга топширилади.

"Нуэво Месталья" (Валенсия, Испания)
Ким ўйнайди: "Валенсия"
Сиғими: 60,000
Тахминий нархи: 100 млн. евро
Очилиш йили: 2021


"Валенсия" 2007 йилдан бери янги стадионда ўйнашни орзу қилади. Бироқ доим қатор муаммолар халақит бериб келди: молиявий инқироз, хусусий ер масаласи, хўжайинлар ўзгариши. Янги стадион ўз бағрига 60 минг томошабинни сиғдиради. Аввалига 75 минг кишилик стадион қуриш мўлжалланганди. Бироқ клубнинг ҳозирги раҳбари Питер Лим трибуна майдонга яқин бўлиши учун ўриндиқлар сонини камайтирига қарор қилди.

"Брюгге" (Брюгге, Бельгия)
Ким ўйнайди: "Брюгге"
Сиғими: 40,000
Тахминий нархи: 87 млн. фунт
Очилиш йили: 2020


Бельгия футболи грандларидан бири "Брюгге"нинг янги стадиони мана шундай кўринишда бўлади. Ҳозирги стадион 29 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олмайди. Шу боис клуб янги стадион қурмоқда. Лекин ҳамма жойда ер муаммоси: аввалига клуб шаҳарнинг жануб қисмидан ер олмоқчи бўлганди, бироқ бу ҳукуматга ёқмади, натижада шимолдан ер олишга мажбур бўлди.

"Стадио Делла Рома" (Рим, Италия)
Ким ўйнайди: "Рома"
Сиғими: 52,500
Тахминий нархи: 400 млн. евро
Очилиш йили: 2020


Тез орада Римнинг жануб қисмида янги "Колизей" қуриб битказилади. "Рома" ўйнайдиган янги стадион "Стадио Делла Рома" деб номланади. Бу стадионда клубнинг ашаддий мухлислари учун 13 минг кишилик алоҳида трибуна бўлади. Стадион лойиҳасини 2014 йилда америкалик архитектор Дэн Мейс ишлаб чиққан.

"Стэмфорд Бридж" (Лондон, Англия)
Ким ўйнайди: "Челси"
Сиғими: 60,000
Тахминий нархи: 1 млрд. фунт
Очилиш йили: аниқ эмас


"Челси" хўжайини Роман Абрамович аллақачон бир миллиард пул тикишга тайёр турганди, бироқ Британия ҳукумати унга иш визаси берди. Натижада стадион қурилиши тўхтаб қолгандек. Гап-сўзларга қараганда қурилиш ишлари 2020 йилда бошланади ва икки йилдан сўнг стадион фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" (Мадрид, Испания)
Ким ўйнайди: "Реал"
Сиғими: 85,000
Тахминий нархи: 525 млн. евро
Очилиш йили: 2020


"Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни замонавий кўринишга келтиришни хоҳлаяпти. Эндиликда ўйингоҳ янада чиройли кўринишга эга бўлади. Стадион томи 60 метр баландликка кўтарилади. Натижада бу Европадаги энг баланд стадион бўлади. Агар стадион тўлиқ фойдаланишга топширилса, ҳар йили 150 млн.евро фойда келтириши тахмин қилинмоқда.

"Нью Камп Ноу" (Барселона, Испания)
Ким ўйнайди: "Барселона"
Сиғими: 105,000
Тахминий нархи: 360 млн. евро
Очилиш йили: 2022


"Реал"нинг асосий рақобатчиси жим қараб тургани йўқ, "Барселона" ҳам ўз стадионини янгилаш устида бош қотиряпти. Тез орада Европадаги энг катта стадион янада ҳашаматли кўринишга келтирилади. Ниҳоят, янги ўйингоҳнинг томи бўлади, бунинг устига 360 даражага айланадиган видеотабло ўрнатилади.

"Миллий" (Будапешт, Венгрия)
Ким ўйнайди: Венгрия терма жамоаси
Сиғими: 65,000
Тахминий нархи: 252 млн. фунт
Очилий йили: 2019


Бу стадион Ференц Пушкаш номидаги улкан арена ўрнига қурилади. Ўйингоҳ айнан Евро-2020 мусобақасига атаб барпо этилмоқда. Мусобақа пайтида бу ерда битта гуруҳ учрашуви, шунингдек 1/8 финалдан ўрин олган баҳс ўтказилади.

"Лусайл" миллий стадиони (Лусайл, Қатар)
Ким ўйнайди: Қатар терма жамоаси
Сиғими: 86,250
Тахминий нархи: 787 млн. евро
Очилиш йили: 2021


Қизиғи шундаки, бу стадион айнан ЖЧ-2022 учун барпо этилаётган Лусайл шаҳрида қурилади. 2006 йил қатарликлар Доҳадан 10 км. узоқликда янги шаҳар қуришни бошлаб юборишганди. 2022 йилга келиб у ерда 450 минг аҳоли яшайди. Навбатдаги жаҳон чемпионатининг очилиш ва финал ўйинлари айнан шу стадионда бўлиб ўтади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика