Latest news

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди" News

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Ҳам дерби мақомида кечгани билан қизиқ бўлди. Қўлга киритилган ғалаба билан барча муборакликларни табриклайман.


- Иккала таймда икки хил "Машъал"ни кўрдик.

- Бу - футбол ва футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Биринчи тайм 2:0 ҳисобида олдинда бориб бироз эркинликка берилдик. Эсингизда бўлса, "Динамо" билан ҳам шундай бўлганди ва ўшанда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Якунда эса ғалаба қозона олмагандик. Бугун ҳам шундай воқеа такрорланмаслиги учун диққатни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.


- "Шўртан"га неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ғузорликларда ҳам яхши жамоа ва яхши ёшлар бор. Улар ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. Турнир жадвалининг пастки ўриндалиги ҳеч нимани англатмайди. Футбол ўйнаган жамоа борки барибир хато қилади.


- Рақиб сиз кутган футболни намойиш этдими?

- Биз "Шўртан" бор кучини бериб ҳаракат қилишини билардик. Шунга яраша йигитларга агрессив футбол намойиш этиш ва кўпроқ прессинг қилишни уқтиргандик. Асосийси ютиб олдик. Лекин барибир камчиликлар бор ва булар устида ишлаймиз. Вазифамиз Суперлигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.


- Хумоюн Муртазоевнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашувида Хумоюн Муртазоев, Сардор Абдураимов ва Дмитрий Яшинда енгил жароҳат бўлгани боис майдонга туширмагандик. Уларни бугунги беллашув учун асрагандик. Ҳозир эса бу футболчиларимизнинг ҳолати яхши.


- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?

- 2016-2017 ёки ундан олдинги давр футболи пайтида сафарга борганда қўрқиб турардик. Жамоалар айниқса ҳакамликдан чўчирди. Ҳозир эса яхшики вазият ўзгарди. Ҳозир жамоангиз кучли бўлса уйда ҳам, сафарда ҳам юта олади. Ҳакамлик бизда янги даражага чиқди. Қолаверса ВАР пайдо бўлди. 


- Агар "Машъал" уй учрашувларини Муборакда ўтказиб келганида очколар сони ҳозиргидан кўпроқ бўлармиди?

- Менимча, ҳа. Чунки бежизга уйда деворлар ҳам ёрдам беради дейишмайди. Уйда ўйнаш барибир бошқача. Футболчилар ҳам ўзларини анча зўр ҳис қилади. Тўғри, стадион бўйича камчиликлар бор, вақти келиб ҳаммаси барҳам топади деган умиддаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика