Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"
11 sep 17:22
News
Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"
Бироқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Динамо" клубидан 4 нафар футболчи чақирув олгани боис, клуб ПФЛдан мазкур баҳсни бир кунга кўчиришни сўради. Бироқ "Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 мусобақасида Туркманистонда "Аркадағ" меҳмони бўлиши сабабли бунга рози бўлмади.
"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур ҳолат бўйича клуб матубот хизматига қуйидагича интервью берган эди:
"Андижон"га қарши ўйин қолдирилгани албатта ўйин ритмига таъсир қилади. Сабаби "Нефтчи"га қарши баҳсгача (20 сентябрь) расмий учрашувимиз бўлмайди. U-23 терма жамоасидаги футболчиларимиз ихтиёримизга қайтганидан кейин (10 сентябрь) яна 10 кун ўйин амалиётисиз бўламиз. Бу қийин, лекин нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қиламиз.
Тушунамиз, "Андижон" футболчиси ўтган тур қизил карточка олган (Шаҳзод Азмиддинов), шу сабаб уларга ўйинни ҳозир ўтказмаслик қулай эди. "Андижон" 12 сентябрь куни ўйнаш таклифимизга рад жавобини берди.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолатлар туфайли "Динамо" - "Андижон" учрашуви 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments