"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди
08 sep 21:50
News


"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди
"CAFA Nations Cup-2025". Финал.
Ўзбекистон - Эрон 1:0 (ТУГАДИ)
Тошкент. "Олимпия" стадиони.
Гол: Хожиакбар Алижонов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 120, 1:0
Ҳакамлар: Нурзатбек Абдикадиров, Канат Мирсабеков, Нурали Абдунабиев, Заиниддин Алимов (Қирғизистон)
ВАР: Гулмуроди Садулло, Исмоил Нуралиев (Тожикистон)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов (35. Владимир Назаров, 54), 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой,80), 9. Одил Ҳамробеков ( 8. Жамшид Искандеров,80), 14. Элдор Шомуродов, 19. Азиз Турғунбоев ( 21. Игорь Сергеев, 46), 22. Аббос Файзуллаев, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 27. Дилшод Комилов (30. Алибек Давронов,101), 31. Руслан Жиянов (11. Остон Ўрунов, 46)
Захира: 16. Ботирали Эргашев, 24. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 20. Ҳожимат Эркинов, 17. Абдурауф Бўриев, 10. Азизжон Ғаниев, 4. Фарруҳ Сайфиев
Эрон: 1.Паям Ниазманд, 18.Ария Юсуфи, 13.Муҳаммад Канани, 20.Ориф Агаси, 5.Али Неъмати, 26.Муҳаммад Горбани (15. Рузбеҳ Чешми, 46), 21.Омид Нурафкон, 14.Саман Годдос (7. Алиризо Жаҳонбаҳш,66), 27.Муҳаммад Моҳебби, 24.Шаҳриёр Моганлоу ( 9. Меҳди Тареми, 30), 10.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода (23. Рамин Ризоян, 15)
Захира: 4. Моҳаммад Амин Ҳазбави, 8. Али Алипугара,12. Аҳмад Гоҳари, 16. Маҳди Раҳимабади, 19. Мажид Алияри, 22. Нима Мирзадад, 25. Муҳаммад Моҳиби, 28. Сайид Аболфазл Жалоли
Огоҳлантириш: Рамин Ризоян (Эрон) 21, Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон) 72, Хожиакбар Алижонов (Ўзбекистон) 89
Четлатиш: Ария Юсуфи (Эрон) 5,
Ноаниқ пенальти: Элдор Шомуродов 105+4
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди. Ғалабаааа!
120. ГООООООООООООООООООООООЛ. НИҲОЯЯЯЯЯТ. ХОЖИАКБАААААР АЛИЖОНОООООООВ. Ҳамралиевнинг узатмасини Алижонов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Ғалабага яқинмиз.
118. Сўнгги дақиқалар, ҳужумлар, гол йўқ.
115. Афсуски, ҳужумлардан наф чиқара олмаяпмиз. Пенальтилар серияси кўрамиз шекилли.
Иккинчи экстра-таймлар бошланди.
105+4. Элдор Шомуродов 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба йўллади.
107. Ҳакам Эрон дарвозасига пенальти белгилади. Остон Ўрунов жарима майдончаси ичида йиқитилди. ВАР кўряпти.
105. Биринчи экстра-таймларга 2 дақиқа қўшиб берилди.
104. ЗАРБА. Остон Ўруновнинг зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди.
101. ЎЗГАРИШ. Дилшод Комилов ўрнига Алибек Давронов тушди.
98. Рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга уриниб кўрдик. Самарасиз.
Биринчи экстра-таймлар бошланди.
Асосий дақиқалар якунланди. Экстра-таймлар кўрамиз.
90+5. Эрон дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди, ВАР йўқ деди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
90. Қизил карточка бекор қилинди. Ўрнига сариқ карточка кўрсатилди. Мана шундай гаплар бизда.
90. Ҳакам ВАРда вазиятни кўради.
89. ЧЕТЛАТИШ. Хожиакбар Алижонов, Ўзбекистон!
87. ЗАРБА. Алиқуловнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.
80. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров ўрнига Акмал Мозговой, Одил Ҳамробеков ўрнига Жамшид Искандеров тушди.
75. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрганидан сўнг пенальтини бекор қилди. Яна нима керак?
73. ПЕНАЛЬТИ. Ўзбекистон дарвозасига! Ана шундай гаплар. ВАР кўрилади.
72. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аббос Файзуллаев, Ўзбекистон.
66. ВАР: Пенальти йўқ.
65. Пенальти тепишимиз мумкин. ВАР текширмоқда. Аббосга жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди.
57. Олдинга юришларимиз самара келтирмаяпти. Олдинда тезлик қўшишимиз керак.
54. ЎЗГАРИШ. Ўткир Юсупов ўрнига Владимир Назаров тушди.
53. Ўткир Юсупов жароҳат олди. У алмаштирилади.
46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Азизбек Турғунбоев ўрнига Игорь Сергеев, Руслан Жиянов ўрнига Остон Ўрунов тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45+7. Танаффус!
45. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
42. Имкониятларимиз бўляпти. Фойдалана олмаяпмиз.
41.ЗАРБА. Аббос Файзуллаевнинг жарима майдончаси ичида дарвозага боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
37. Ўйинда темп пасайди.
30. ЎЗГАРИШ. Эрон, Шаҳриёр Моганлоу ўрнига Меҳди Тареми тушди.
27. Устунлик тўлиқ терма жамоамизда.
27. ЗАРБА. Алиқуловнинг кучли зарбаси хавфли чиқди. Форслар посбони тўпни қайтарди.
26. Эронлик футболчи Ориф Агасига тиббий ёрдам кўрсатилди.
24. Бош ҳакам Эрон мураббийларидан бирига сариқ карточка кўрсатди. У ҳакамга эътироз билдирганди.
22. ЗАРБА. Аввал Алижонов, кейин дарвозабондан қайтган тўпни Жиянов дарвозага зарба йўллади.
21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Рамин Ризоян
18. Дарвозабоннинг хатосидан сўнг терма жамоамиз аъзосида гол уриш учун имконият юзага келганди.
15. ЎЗГАРИШ. Эрон, Амирҳуссайн Ҳуссайинзода ўрнига Рамин Ризоян тушди.
12. ВАР: Йўқ, пенальти!
11. Эронлик футболчи жарима майдончамиз ичида ётганди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди. ВАР вазиятга аралашган.
5. ЧЕТЛАТИШ. Ария Юсуфи майдондан четлатилди.
3. Ҳакам ВАР монитори олдига йўл олди. Эронлик футболчи Ария Юсуфи Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйнаган, қизил карточка кўрсатилиши мумкин.
1. Аббос Файзуллаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпига биринчи бўлиб форслар дарвозабони чиқиб келди ва эгаллаб олди.
- Ўйин бошланди.
- Икки давлат мадҳиялари янгради
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда.
Similar news

Comments
Катанец соғайиб, ўзи келиб қолсаям майли ва зўр бўларди..